Бергамо — Италия шимолидаги шаҳар, Бергамо провинсияси маъмурий маркази. Аҳолиси 118 минг киши (1990). Бергамо ва автомобил йўллари тугуни. Электрометаллургия, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё, семент, тўқимачилик саноати, ёритиш асбоблари ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Географик харита ва атласлар тайёрланади. Университет, Каррара академияси суратлар галереяси бор. СантаМария Мажоре черкови (ХИИ—ХВИИИ асрлар) сақланган. Г. Доницетти ватани.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил