Bermud orollari
Бермуд ороллари (инглизча: Бермуда) – Атлантика океанининг шимоли-ғарбий қисмида, Шимолий Америкадан 900 км узоқликда жойлашган маржон ороллари гуруҳидаги Буюк Британиянинг денгизортидаги ҳудуди.
Бермуд ороллари инглизча: Бермуда
| |
|---|---|
| Британиянинг денгизорти ҳудуди | |
|
Шиор: "Қуо Фата Ферунт" ("Тақдирлар қаерга олиб боради (бизни)") | |
|
Мадҳия: "Год Саве тҳе Кинг" Файл:Ҳаил то Бермуда.огг | |
|
| |
| Пойтахт | Гамилтон |
| Энг катта шаҳар | Сент-Жорж |
| Расмий тил(лар) | Инглиз тили |
| Бошқа тиллар | Бермуд креол тили |
| Этник гуруҳлар (2016) |
• 52% Қора танлилар • 31% Оқ танлилар • 9% Мулти халқлар • 4% Осиёликлар • 4% бошқалар |
| Этнохороним(лар) | Бермудаликлар |
| Ҳукумат |
Конституциявий монархия остидаги парламентга қарам ҳудуд |
• Монарх |
Чарлес ИИИ |
| Эндрю Мердок | |
| Эдвард Девид Берт | |
• Вазир |
Стивен Доути |
| Қонун чиқарувчи ҳокимият | Парламент |
• Юқори палата |
Сенат |
• Қуйи палата |
Ассамблея кенгаши |
| Суверен давлат ( | |
• Биринчи Инглиз манзилгоҳи |
1609-йил |
| Майдон | |
• Бутун |
53.2 км2 |
• Сув (%) |
27 |
| Аҳоли | |
• 2019-йилги рўйхат |
63,913 киши (205-ўрин) |
| • Зичлик | 1,338/км2 |
| ЙИМ (номинал) | 2019-йил рўйхати |
• Бутун |
$7.484 миллиард (161-ўрин) |
• Жон бошига |
$117,097 (4-ўрин) |
| ҲДИ (2013) |
0.981 верй ҳигҳ |
| Пул бирлиги | Бермуд доллари (БМД) |
| Вақт минтақаси | УТC—04:00 (АСТ) |
• Ёз (ДСТ) |
УТC—03:00 (АСД) |
| Сана формати | кун/ой/йил |
| Автомобил ҳаракати | Чапга |
| Телефон префикси | +1 441 |
| ИСО 3166 коди | БМ • БМУ |
| Интернет домени | .бм |
|
Wеб-сайт ҳттпс://www.гов.бм | |
Бошқарув шакли
Давлат раҳбари — Буюк Британия қироли. Қирол тайинлайдиган Британиялик губернатор ташқи сиёсат, мудофаа ва полиция масалаларини ҳал қилади. 1968-йили конституция қабул қилинган ва орол ўзини ўзи ички бошқариш ҳуқуқига эга.
Ижроия ҳокимияти раҳбари — бош вазир. Қонунчилик ҳокимиятини икки палатали парламент амалга оширади. Бирлашган Бермуд партияси, Лейбористик тараққиёт партияси, Миллий либерал партия асосий сиёсий кучлардир.
Аҳолиси ва бўлиниши
Аҳолисининг 54 фоизи қора танли, 31 фоизи Европа ва Шимолий америкаликлар авлодлари, 8 фоизи мулатлар, қолгани осиёликлар ва ҳиндулар
9 округ ва икки муниципалитетга бўлинади. Англиканлар (23%), католиклар (15%), Африка методист-епископистлари (11%), бошқа протестантлар (18%).
Жойлашуви ва табиати
Буюк Британиянинг денгизорти ҳудуди. Шимолий Америкадан 900 километр узоқликда Атлантика океанининг шимоли-ғарбий қисмидаги маржон ороллари гуруҳида жойлашган. Бермуд таркибига 181 та орол ва рифлар киради. Уларнинг 20 тасида одам яшайди. Асосий орол — Мейн-Айленд бўлиб, ўнта орол кўприк ва йўл ўтказгичлар орқали унга боғланади.
Орол очилгунига қадар унинг ҳудуди Бермуд қора арчасига тўла эди. Аммо ХХ аср ўрталарига келиб секин ўсувчи бу бебаҳо дарахтларнинг 99 фоизи қирилиб кетди. Ҳозир 35 фоиз ҳудудни бутазорлар банд этган. Бугендвилеи, гибискус, пандаус, паупау, Бермуд кедри, мушмула, олеандр, зайтун ва банан ўсади.
Иқлими — сернам субтропик. Ҳаво йил давомида 17 — 26 даража иссиқ бўлади. Дарё ва ирмоқлар йўқ. Тропик ёмғирлар ягона чучук сув манбаи ҳисобланади. Сувни чучуклаштирадиган қурилмалар қимматлиги сабабли маҳаллий аҳоли ёмғир сувидан кенг фойдаланади. Бунинг учун уй томида махсус қурилма ўрнатилади ва тўпланган сув уй остидаги резервуарларда йиғилади.
Тарихи
Орол испаниялик денгизчи Хуан Бермудес томонидан 1503-йили очилган ва унинг номига берилган. 1609-йили англияликларнинг илк манзилгоҳлари пайдо бўлди. 1684-йили Бермуд Англиянинг расман мулкига айланди. Мустамлакани ўзлаштириш мақсадида Африкадан қора танли қуллар келтирилди. Қуллик 1838-йили бекор қилинди.
1941—1995-йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ва “Совуқ уруш” даврида Бермуд оролларида АҚШ ва Буюк Британиянинг бир нечта ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво базалари пайдо бўлди.
1941-йилдаги шартномага мувофиқ Британия ҳукумати Бермуддаги 6 квадрат километр майдонни 99 йилга АҚШга ижарага берди. Ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари базаларини қуриш учун тақдим этилган ҳудуддан АҚШ 1995-йили (муддатидан олдин) фойдаланишдан воз кечди.
Бермуд ороллари 1968-йили тўла ички бошқарувга эга бўлди. 1989-йили мустақиллик сари интилиш Британия томонидан рад қилинди. 1995-йилги референдумда эса аҳоли Британия таркибида қолишни истади.
Иқтисодиёти
Ялпи ички маҳсулоти 6 миллиард доллар (2018). Ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига улуши катталиги бўйича дунёда энг олдинги ўринларда туради.
Бермуд оролларига ҳар йили 600 минг сайёҳ ташриф буюрмоқда. Уларнинг 90 фоизи америкаликлар ҳисобланади. Хорижий компанияларнинг оролдаги операциялари солиқдан батамом озод қилинган.
Шу сабабли Бермуд ороллари минтақа ва жаҳондаги муҳим молия марказига айланди. 6 минг хорижий компания рўйхатдан ўтган. Кемаларни таъмирлаш, қайиқлар тайёрлаш, фармацевтика ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, балиқчилик, гулчилик ривожланган. Гулларнинг мингдан ортиқ тури етиштирилади ва экспорт қилинади.
Бермуд ороллари денгиз йўллари чорраҳасида жойлашган. АҚШ ва Канададан Европа, Марказий ва Жанубий Америкага, аксинча учувчи ҳаво кемалари йўналишлари унинг ҳаво кенгликларидан ўтади. Бир қанча самалёт ва кемаларнинг Бермуд, Антил ва Багама ороллари орасидаги маконда фожиавий ҳалокати туфайли қўрқинчли “Бермуд учбурчаги” атамаси пайдо бўлди.
Кариб Ҳамжамияти ассоциалашган аъзоси (2003)
Адабиётлар
- Лазиз Раҳматов. «Дунё мамлакатлари: Австралиядан Ҳиндистонгача». Тошкент, 2019-йил