Beshik

Бешик — чақалоқни белаб ва тебратиб ухлатиш учун мўлжалланган йўрға оёқли махсус мослама. Асосан тут, тол ва бошқа ёғочдан ясалади. Узунлиги 1—1,05 м, баландлиги 50 см дан 60 см гача.
Тузулиши
Бешикнинг тузилиши: тўрттадан саккизта устбози (помбози) ва такбози (гирдбози) билан ўралган; бола ётиши учун такбозилар устига юпқа тахтачалар ўрнатилади (унда тувак учун махсус жой ажратилади). Бешикнинг икки томонидаги ярим дойра шаклидаги йўрға (оёқ)ларига уз. 1,2 м, эни 8—10 см бўлган эгмоч (қосқон) ўрнатилади, эгмочга даста бириктирилади. Дастанинг иккала томонига қуббалар ясалади. Боланинг бош ва оёқларини муҳофаза қилиш учун эгмочларнинг ичига бошлоғи ва бағалак чўплар ўрнатилади. Бешик нақшлар билан безатилади ёки рангбаранг бўёклар билан бўялади, сўнг баъзан лок суртилади. Болани белаш учун ип ёки шойи матодан махсус тикилган абзаллар (қовуз тўшакча, таглик кўрпача, ёстиқчалар, қўлбоғлар, говрапўш, чойшаб ва бошқалар) ишлатилади. Бешида ётганда боланинг таги қуруқ, тоза туради; Бешикнинг бир маромда тебранишига она алласининг ҳамоҳанглиги бешикдаги болага яхши таъсир этади, унинг тинч осуда ухлашини, руҳан соғлом яхши ривожланишини таъминлайди.
Бешик қадимдан ўзбек, тожик, туркман, қорақалпоқ, қирғиз ва бошқа шарқ халқлари орасида кенг тарқалган. Қад. манбаларда, хусусан "Девону луғотит турк" (ХИ аср)да тилга олинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |