Bihar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (2025-02) |

Биҳар – Ҳиндистоннинг шим.шарқидаги штат. Непал билан чегарадош. Майдони 174 минг км². Аҳолиси 86,3 млн. киши (1990- йиллар ўрталари). Маъмурий маркази – Патна шаҳри Биҳарнинг шимолий қисми ҲиндГанг текислигида, жан. эса ЧхотаНагпур тоғлигининг шарқий қисмида (1000 м дан баланд) жойлашган. Иқлими тропик, муссон иқпим. Қиши қуруқ, ёзи серёғин. Ўртача йиллик ёғин 1000 мм. Тупроғи шимолда аллювиал, жан.да қизил латерит тупроқлар. Текислик қисми ўзлаштирилган. Бамбукзорлар учрайди, тоғли раёнларида аксарият барг ташловчи аралаш тропик ўрмонлар (сал, албиция, акация ва бошқалар) усади.
Биҳар асосан аграр штат. Кончилик саноати асосида оғир саноат ҳам ривожланган. Ҳудудининг қарийб ярми экинзор, шундан бир қисми суғориладиган ерлар. Асосий қишлоқ хўжалиги экини – шоли. Шунингдек маккажўхори, буғдой, арпа, тамаки ва кўкнор, дуккакли ва мойли экинлар ҳам экилади. Биҳар мамлакатда жут ва картошка етиштиришда салмоқли ўрин тутади. Текисликларда шакарқамиш экилади. Чорвачиликда кўпроқ корамол, шунингдек иш ҳайвони сифатида фойдаланиш учун буйвол (сув сигири) боқилади. Ўрмон маҳсулотлари ва лок йиғилади.
Фабриказавод ишчиларининг аксарияти машинасозлик, металлсозлик, кимё саноатида банд. Шакарқанд саноати ҳам ривожланган. Жут, ип газлама фабрикалари, тамаки корхоналари бор. Кўмир (Дамодор ҳавзаси), коксланадиган кўмир, темир ва мис рудаси, слюда, уран хом ашёси, боксит қазиб чиқарилади. Гандак ва Коси дарёларида гидротехника иншоотлари, Бокарода металлургия комбинати, Ранчида оғир машинасозлик заводи қурилган. Жамшедпурда металлургия комбинати, оғир машинасозлик корхоналари бор. Бараунида нефт заводи қурилган.
Биҳар тарихий вилоят, ҳинд маданияти ва давлатчилигининг муҳим маркази. Милоддан аввалги ВИ асрда Биҳарнинг жанбида Магадха давлати вужудга келган. Ўша даврда Биҳар иқтисодий ва маданий жиҳатдан Ҳиндистоннинг энг ривожланган қисми саналган. Ривоятларга кўра буддизм ва жайнизм ўша ерда пайдо бўлган. ВИ асрдан Биҳар мустақил сиёсий аҳамиятини йўқота бошлаган. ХИИ аср охирида Деҳли султонлиги таркибигакиритилган. ХВИ ХВИИ асрларда Бобурийлар давлати, ХВИИИ асрда Бенгалия давлати (навоблиги) таркибида бўлган. 1757—1765 йилларда инглизларнинг ОстИндия компаниясига бўйсунган. Инглиз мустамлака хукмронлиги даврида Биҳар мамлакатнинг энг қолоқ раёнларидан бирига айланган. 1911-йил провинсия (вилоят) ҳуқуқини олган. 1950-йилдан Биҳар Ҳиндистон Республикасининг штати.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |