Bioelektr potensiallar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (2025-01) |
Биоэлектр потенсиаллар — тирик организмлар ва уларнинг айрим ҳужайраларида пайдо бўладиган электр потенсиаллар, қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг энг муҳим таркибий қисми. Биоэлектр потенсиаллар — "хейвон электри" тўғрисидаги дастлабки маълумот ХВИИИ асрнинг ўрталарида электр баликларининг "зарба"ларини ўрганиш туфайли пайдо бўлди. Биоэлектр потенсиаллар тўғрисидаги таълимотнинг асосчиси италиялик олим Л. Галвани ҳисобланади. Л. Галвани билан А. Волта "ҳайвонлар электри"ни ўрганиб, электр токи ҳосил қилишнинг янги Волта усулини кашф этишди ва галваник элементлар яратилди (1791—97). Италиялик К. Маттеуччи илк бор (1837) галваник элементлар ёрдамида Биоэлектр потенсиаллар ни ўлчаб курган. Немис олими Э. Дюбуа Раймон мускул ва нерв ҳужайраси Биоэлектр потенсиаллар ни ўрганиб, тинчлик ҳолатида ҳужайранинг ички ва ташқи муҳити ўртасида стационар потенсиаллар фарқи (тинчлик потенсиали) мавжудлиги, бу фарқ қўзғалиш ҳолатида қонуний ўзгаришини кўрсатиб берди. 1868-йил Ю. Бернштейн нерв толалари бўйлаб қўзғалишнинг тарқалишида секунднинг бир неча мингдан бир қисмида давом этадиган алоҳида потенсиал тебранишларни ўлчаш методини ишлаб чиқди. А. Е. Введенский нерв ва мускулларда ритмик потенсиалларни телефон ёрдамида эшитиб кўрди (1883). Биоэлектр потенсиаллар ни ўрганиш соҳасидаги асосий ютуклар электронкучайтиргич техникасининг физиологик текширишларга татбиқ этилиши билан боғлиқ. Ҳужайра ичига микроэлектродлар киритиш усулининг ишлаб чиқилиши алоҳида тола ёки ҳужайра Биоэлектр потенсиаллар ни ўрганишга имкон беради. Калмарларнинг гигант нерв толаларидан фойдаланиш оркали Биоэлектр потенсиаллар генерацияси механизми ўрганиб чиқилди. Бу толаларнинг К+ ва На+ ионларига нисбатан ўтказувчанлигини текшириш асосида А. Хожкин, А. Ҳақсли ва Б. Кац 1947—52 йилларда ҳаракат потенсиали ион механизмини очиб беришди ва Биоэлектр потенсиаллар нинг мембрана таълимотини яратишди. Ҳайвонлар Биоэлектр потенсиаллар ни ўрганиш тирик системалардаги физиккимёвий жараёнларни тушуниб олишда ҳамда диагностикада (электрокардиография, электроэнсефалография, электромиография ва бошқалар) катта аҳамиятга эга. Ўсимликлар Биоэлектр потенсиаллар табиатан ҳайвонларникига ўхшаш бўлади (Э. Дюбуа Раймон, 1882). Д. Ч. Бос қўзғатувчига нисбатан Биоэлектр потенсиаллар ва электр жавоб қилиш барча ўсимликларга хос эканлигини кўрсатади (1926). Бос томонидан кашф этилган жуда сезгир ўзи ёзадиган галванометрлар ўсимликларнинг "дастхати"ни, яъни қўзғатувчига нисбатан ҳосил қилинадиган махсус электр жавобларини олишга, физик ва кимёвий таъсиротга ўсимликларнинг электр реакдиясини ўрганишга имкон берди. Иирик ҳарасимон сув ўтлари Биоэлектр потенсиаллар нинг ион табиатини ўрганишда классик обект ҳисобланади.
Маҳмуд Қосимов.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |