Biotit
Биотит — слюдалар гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий формуласи К (Мг, Фе)3[АлСи3О10](ОҲ, Ф)2. Минерал франсуз олими Ж. Б. Био номига қўйилган. Олти қиррали, яхши шаклланган, тахланган варақиларга ўхшаш агрегатлар ҳосил қилади. Ранги қора, қўнғир, яшилсимон қўнғир. Шишасимон ялтироқ. Қаттиқлиги 2,5—3,5. С. оғ. 2,7—3,3. Катталиги 7 м² гача келадиган кристаллари пегматит томирларда учрайди. Отқинди ва метаморфик жинслар орасида тарқалган. Б. электр иссиқлик изоляторлари сифатида ишлатилади. Б. кукунидан бронза бўёғи тайёрланади. Марказий Осиёда жуда кенг тарқалган. РФ (Урал, Узоқ Шарқ), Украинада катта конлари бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |