Биржоний — Низомиддин Абдул Али ибн Муҳаммад ибн алҲусайн (?—тахминан 1525) — фалакиёцҳунос ва ҳуқуқшунос олим. Улуғбек академияси вакилларидан бири. Б. математикадан иноқ сонларга бағишлаб "Дўстларга дўст сонларни тушунтириш учун қўлланма" номли асар, Найсабурий (ХИВ аср боши)нинг "Ҳисоб ҳақида қуёш рисоласи"га, Улуғбекнинг "Зижи"га, Н. Тусийнинг "АлМажистийнинг баёни", "Устурлобни билиш ҳақида йигирма боб" асарларига, Қози Зода Румийнинг "Астрономия"нинг қисқача баёни" асарига шарҳ ёзган. Б.нинг астрономияга оид "Астрономия ҳақида рисола", "Кузатишларни қисқача тушунтириш", "Тақвим ҳақида йигирма боб" каби асарлари мавжуд.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил