Битик — 1) тор маънода — ёзув, ҳужжат. Б.лар турли ҳажмда бўлган. Улар қадимги турк даврига (энг қадимги даврдан ИИ асргача) мансуб бўлиб, туркий тилдаги ёзма ёдгорликларни ва бошқа тиллардан қадимги туркий тилга қилинган таржима асарларни ўз ичига олган. Энг катта Б. Моюн 80 қатордан иборат. Туркий Б.лар УрхунЕнисей, уйғур, суғд, моний, сурёний ёзувларида битилган. Улар кабр тошларига, мармар тош, ойна, тери ва қояларга, сопол, ёғоч, металл идишларга ёзилган. Унгин (Украина) дарёси бўйидан топилган Б. туркий ёзма адабиётининг энг кад. ва мукаммал намунаси ҳисобланади. Б.ларда тарихийлик, халқ оғзаки ижоди, мифлар қоришиқ тавсифда бўлган ва улар ёзма адабиётнинг алоҳида турини юзага келтирган; 2) кенг маънода — китоб. Мае, "Таъбирнома" ("Ирқ битик")да китоб маъноси ифодаланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Малов С. Е., Енисейская писменност тюрков, М.—Л., 1952; Раҳмонов Н., Тошга битилган китоблар, Т., 1983.