Боб

Ҳайфадаги Боб мақбараси
Унвони Саййид
Шахсий маълумотлар
Таваллуди
Али Муҳаммад

20-октябр 1819-йил
Вафоти 9-июл 1850-йил(1850-07-09)
(30 ёшда)
Ўлим сабаби ўқотар қуролдан отиб ўлдирилган
Боб Мақбараси (Бобийлик)
32°48′52″Н 34°59′14″Э / 32.81444°Н 34.98722°Э / 32.81444; 34.98722
Дини Бобийлик
Миллати Форс
Турмуш ўртоқ(лар)и Хадича Султон (1842–1850)
Фарзандлари Аҳмад (1843–1843)
Ота-онаси Мирзо Муҳаммад Ризо (отаси)
Фотима Бегим (онаси)
Касби Савдогар

Боб (тахаллуси; асл исми Сайид Али Муҳаммад) (1819. 20.10, Шероз — 1850, 9.7, Табриз) – бобийлик асосчиси, бобийлар қўзғолони раҳбари. Сайид Али Муҳаммад 1844-йилда ўзини Боб (араб тилидаги эшик, дарвоза сўзидан келиб чиққан бўлиб, „ҳақиқат ва адолат йўлига олиб борувчи эшик“ деган маънода талқин қилинган) деб атайди. Маҳдийнинг хоҳиш-иродаси, йўл-йўриқлари халққа „мен орқали боради“, деб эълон қилди. У халоскор – маҳдийнинг келиши яқинлашганлиги ғоясини тарғиб қилди. Боб 1847-йилда қамоққа олинди, у ерда „Баён“ (араб. – тушунтириш, ёритиб бериш, таърифлаш) асарини ёзди. „Баён“да бобийлар ҳаракатининг асослари ёритилган. Боб бобийлар қўзғолони вақтида Эрон шоҳи фармони билан қатл этилди.