Boburjon Omonov
Бобуржон Зоиржон ўғли Омонов (туғ. 2000-йил 11-октябр, Марҳамат тумани, Андижон вилояти, Ўзбекистон) – ўзбекистонлик пара енгил атлетикачи, ядро улоқтириш бўйича Ф41 тоифасида ихтисослашган. Пара-Осиё ўйинлари, Енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати ҳамда Токио ва Париж Паралимпия ўйинлари ғолиби.
| Бобуржон Омонов | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Таваллуд пайтидаги исми | Бобуржон Зоиржон о'г'ли Омонов |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
2000-йил 11-октябр Марҳамат тумани, Андижон вилояти, Ўзбекистон |
| Мукофотлар |
|
| Спорт | |
| Қайси спорт | Паралимпия енгил атлетика |
| Медал сони | ||
|---|---|---|
| Эркаклар ўртасида пара енгил атлетика | ||
| Олимпиада ўйинлари | ||
| Олтин | Токио-2020 | Ф41 тоифасида ядро улоқтириш |
| Олтин | Париж-2024 | Ф41 тоифасида ядро улоқтириш |
| Жаҳон чемпионати | ||
| Олтин | Дубай-2019 | Ф41 тоифасида ядро улоқтириш |
| Олтин | Париж-2023 | Ф41 тоифасида ядро улоқтириш |
| Кумуш | Кобе-2024 | Ф41 тоифасида ядро улоқтириш |
| Пара Осиё ўйинлари | ||
| Олтин | Жакарта-2018 | Ф41 тоифасида ядро улоқтириш |
| Олтин | Ханчжоу-2022 | Ф41 тоифасида ядро улоқтириш |
Фаолияти
2016-йилдан мураббий Мавлон Ҳайдаров раҳбарлигида паралимпия спорти билан шуғуллана бошлади. 2017-йилдан бошлаб у халқаро мусобақаларда қатнаша бошлади. 2018-йилда Жакартада (Индонезия) бўлиб ўтган Ёзги Пара-Осиё ўйинларида ғолиб бўлди. 2019-йилда Дубайда (БАА) ўтказилган Енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида (ҲПК) ядро улоқтиришда 14,31 метр натижа билан олтин медал ва Токиодаги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди[1][2].
2021-йилда бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида Ф41 тоифасида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритди, Бобуржон Омонов 14,06 метр натижа билан Паралимпия рекордини янгилади[3]. Ўша йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Омоновни Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирлади[4].
Бобуржон Омонов 2023-йил июлда Парижда (Франсия) бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Ф41 тоифасида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш бўйича 14 м 73 см натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди ва шу тариқа жаҳон чемпионати рекордини янгилади ҳамда 2024-йилги Ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди[5].
Ўша йилнинг октабр ойида Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтган ёзги Параосиё ўйинларининг Ф41 тоифасида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш бўйича Бобуржон Омонов 13,14 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, у ушбу фан бўйича Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатди[6]. Бобуржон Омонов 2024-йилги Париж Паралимпия ўйинларида 14.32 метр натижа қайд этиб, икки карра параолимпия чемпионига айланди[7].
Эътиборлиси, 23 ёшли спортчи Токиода ўзи ўрнатган рекордини янгилади[8].
Мукофотлари
- 2021-йилда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан мукофотланган.
- 2024-йилда „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи“ фахрий унвони берилган[9]
Манбалар
- ↑ „Дубайдан гапирамиз! Бобиржон Омонов Пара атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлди ва Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди – О'збекистон Миллий паралимпия қо'митаси“ (уз-УЗ). 2021-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-ноябр.
- ↑ „Наши пара-атлеты начали Гран-При с мировым рекордом“. wеигҳтлифтинг.уз. 2021-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-ноябр.
- ↑ УзДаилй. „Бобуржон Омонов завоевал золотую медаль“ (ру). УзДаилй.уз. Қаралди: 2021-йил 28-ноябр.
- ↑ уза.уз. „О награждении группы спортсменов и тренеров, добившихся высоких результатов на ХВИ летних Паралимпийских играх в городе Токио“ (уз). Уза.уз (2021-йил 10-сентябр). Қаралди: 2021-йил 10-сентябр.
- ↑ „Ўзбекистонлик параенгил атлетикачилар Жаҳон чемпионатида 17 та медалга эга чиқди Қаралган сана=3.09.2024“ (дарё.уз).
- ↑ „Бобур Омонов Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатиб олтин медалга сазовор бўлди, велошосседа бронза Қаралган сана=3.09.2024“ (кун.уз).
- ↑ „Мусобақа рекордини ўрнатган Бобур Омонов Паралимпия чемпионлигини қўлга киритди Қаралган сана=3.09.2024“ (дарё.уз).
- ↑ „Паралимпия. Бобур Омонов мусобақа рекордини ўрнатди Қаралган сана=3.09.2024“ (дарё.уз).
- ↑ „Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони“. пресидент.уз. Қаралди: 12-сентабр 2024-йил.
- 11-oktyabrda tugʻilganlar
- 2000-yilda tugʻilganlar
- Marhamat tumanida tugʻilganlar
- „Oʻzbekiston iftixori“ unvoni bilan taqdirlanganlar
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan sportchilar
- Kishilar
- Yashayotgan insonlar
- Oʻzbekiston para-yengil atletikachilari
- Paralimpiya oʻyinlaridagi oʻzbekistonlik oltin medal sohiblari
- Pages using duplicate arguments in template calls