Boks

Бокс (ингл. бохинг, бох — «уриш» сўзидан) – спортнинг яккакураш турларидан биридир.
Бокс (инг. бох — муштлаш, зарб) — спорт тури, икки рақибнинг сирти чарм, ичи юмшоқ қопламали қўлқопларда қоида асосида яккамаякка муштлашиш мусобақаси. бокс тарихи милоддан аввалги даврда Миср ва Бобилда уюштирилган яккамаякка муштлашиш мусобақаларига бориб тақалади. Юнонистон қад. Олимпия ўйинлари дастурида ҳам шундай мусобақалар бўлган. Замонавий бокс ватани Англиядир (ХВИ-ХВИИ асрлар). Бокснинг дастлабки қоидалари шу мамлакатда қабул қилинган (1867). Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциациясига (АИБА; 1946-йил асос солинган) 160 мамлакат аъзо (1999). Бокс 1904-йилдан Олимпия ўйинлари дастурига киритилган, 1974-йилдан жаҳон чемпионати, 1979-йилдан Жаҳон кубоги мусобақалари ўтказиб келинади.
Бокс мусобақаси арқонлар билан ўралган 6х6 м ўлчамли ринг (супа)да ўтказилади. Боксчилар оғирлиги 270 г (10 унсия) қўлқоплардан фойдаланишади. Мусобақа 2 мин. (дақиқа)дан 4 раунд (бўлим) давом этади. Раундлар орасида 1 дақиқадан танаффус берилади. Мусобақа вақтида рақиб йиқилганда, ҳакам курашни тўхтатгандан кейин, шунингдек белдан пастга, бош тананинг орқа қисмига зарб бериш мумкин эмас. Рингдаги ҳакам (рефери) мусобақани бошқаради, ринг атрофидаги 5 нафар ҳакам берилган аниқ зарбларни ҳисоблаб боради. Натижада кўп очко (хол) тўплаган боксчи ғолиб деб топилади. Зарб таъсирида гарангсираган (нокдаун) ҳолатга тушган боксчининг ўзига келиши учун рефери курашни вақтинча тўхтатади ва ҳисоб очади. 10 срч. (сония) вақт ичида у курашга тайёр эканини билдирмаса рефери уни нокаут бўлган (енгилган) деб ҳисоблайди. Томонлардан бири рақибини нокаут қилса, очколар фарқини 15 тага етказса, шунингдек бир томон енгил ганини тан олса (мураббийи арқонга сочиқташласа), рефери томонидан четлатилса, зарб таъсирида танасининг жароҳатланган жойидан қон оқиши камаймаса (тиббиёт ходими хулосасига кўра) кураш муддатидан оддин тўхтатилади ва иккинчи томон ғолиб саналади.
Халқаро бокс мусобақалари 12 вазн тоифасида (48, 51, 54, 57, 60, 63,5, 67, 71, 75, 81, 91 кг гача ва 91 кг дан юқори) ташкил этилади. Асосий мусобақаларга 18 ёшга тўлганлар қўйилади. 16—17 ва 14—15 ёшлилар ўртасида ҳам мусобақалар уюштирилади. Шунингдек, айрим федерациялар боксни оммалаштириш мақсадида ўсмирўспиринлар ўртасида 12 тадан кўпроқ вазн тоифасида ҳам мусобақалар ўтказишади. Ўзбекистонда замонавий бокс ХХ асрнинг 20- йилларидан оммалашди. Илк бокс мусобақаси 1922-йил Тошкентдаги "Фортуна" спорт жамиятида ўтказилган. Уни С.Л. Жаксон уюштирган. Бу мураббий юзлаб бокс чиларни тарбиялади.
Ўзбекистонда кейинги йилларда шахсан Президент Ислом Каримовнинг спортга қаратган эътибори натижасида бокс жадал ривожланмоқда. Ўзбекистон Республикаси бокс федерацияси 1993-йилдан АИБА аъзоси. Мамлакатда 4 олимпия ўринбосарлари билим юртида ва ўнлаб болалар-ўсмирлар спорт мактабида ёшларга бокс сирлари ўргатилмоқда. 20 дан зиёд замонавий бокс заллари шуғулланувчилар ихтиёрида. Бокс миллий терма жамоаси 1999-йил жаҳон чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг Р.Рисқиев, ъ.Шин, Н.Анфимов, Г.Илёсов, М.Абдуллаев, Ў.Хайдаров, Р. Чагаев, Т. Тўляков, Л. Зокиров, Н. Отаев, Т.Турғунов, Ҳ. Аҳмедов, К. Тўлаганов, Р. Саидов, С. Михайлов, Д. Ёрбеков, Д. Авезбоев каби боксчилари катта ютуқларга эришган.
Жаҳонда профессионал боксчилар (боксни касбга айлантирганлар) ўртасида тўртта йўналиш бўйича мусобақалар утказилади. Уларни жаҳон бокс кенгаши (WБC), жаҳон бокс ассоциацияси (WБА), халқаро бокс федерацияси (ИБФ) ва жаҳон бокс ташкилоти (WБО) уюштиради. Профессионал боксда қўлқоплар бирмунча енгил — тахминан 227 г (8 унсия), раундлар сони 6, 8, 10, 12 та бўлади. Ҳар бир раунд 3 дақиқадан. Мусобақалар 17 вазн тоифасида (47,627; 48,988; 50,802; 52,163; 53,524; 55,338; 57,153; 58,967; 61,235; 63,503; 66,678; 69,853; 72.575; 76,203; 79,379; 88,450 кг гача ва 88,450 кг.дан юқори) ташкил этилади. У. Пеп, С. Листон, МуҳаммадА/ш, Ж. Формен, М. Тайсон, Э. Холифилд (АҚСҲ), Л. Люис (Буюк Британия) каби профессионал боксчиларнинг номлари машҳур.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ҳам илк профессионал боксчилар етишиб чиқди: тошкентлик боксчи А. Григорян ўз вазн тоифасида 13-марта жаҳон чемпиони бўлди (2000 и.).[1]
[]== Тарихи ==

Муштумли курашни тасвирловчи суратлар ва ҳужжатлар тарихи эрамиздан аввалги 3-минг йилликка бориб тақалади[2] (Ироқда муштли кураш ҳақида эслатувчи 7 минг йил ёшли тош лавҳа топилгани ҳақида иддао ҳам мавжуд).[3] Қўлқопли жанглар ҳақида ҳикоя қилувчи энг қадимий манбалар Миной Критида топилган (эрамиздан аввалги 1500-йил).[2]
Қадимги Юнонистонда бундай жанглар пигме, деб аталган ва ЭА 688-йилда Олимпия Ўйинларига киритилган. Иштирокчилар чарм қўлқоп кийиб курашишган. Қадимги Римда гладиаторлар қиличбозликдан ташқари шундай муштумли жангларда ҳам қатнашишарди. Кейинчалик бу кураш Рим оқсуяклари орасида ҳам тарқалиб кетди, бироқ император Октавиан Август бунга чек қўйди. Анча вақт ўтиб, эрамизнинг 500-йилида бу кураш Буюк Теодорих томонидан диний сабабларга кўра тақиқланди, лекин бу тақиқ катта таъсир кўрсатмади.
Замонавий бокс ХВИИИ асрда шакллана бошлади. 1743-йилда Жаcк Броугҳтон боксчиларни ўлимдан асраш учун қоидалар (белдан пастга урмаслик, йиқилган рақибга тегмаслик каби) киритди. 1867-йили Жоҳн Граҳам Чамберс томонидан янги қоидалар эълон қилинди. ХХ асрда халқаро бокс ташкилотлари (WБА, WБО, ИБФ, WБC) тузилди.
Қоидалар

Бокс жанги томони 5-6 метрлик квадрат рингда ўтказилади. Ринг атрофи тўрт қатор арқон билан ўралади. Боксчилар бокс қўлқоплари кийишади. Бокс матчлари одатда ҳар бири 1-3 дақиқалик раундлардан иборат бўлади. Иштирокчилардан бири қулаб, рефери 10 сония санагунча турмаса (нокаут) ёки жангни бошқа давом эттира олмайдиган ҳолга келса (техник нокаут), унинг рақиби ғолиб, деб эълон қилинади. Агарда матч сўнгигача бундай вазият бўлмаса, ғолиб ҳакамлар томонидан белгиланади (йиғилган очколарга кўра).
Боксчилар фақат вазни ўзиники билан тенг рақибларга қарши рингга тушиши зарур, деб белгиланган. Шу сабабдан вазн тоифалари тушунчаси келиб чиққан.
Манбалар
Ҳаволалар
- Бокс янгиликлари (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-09-18 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |