Википедияда исми Боқи бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Боқи Муҳаммадхон ибн Жонибек Султон (1554-йил, Бухоро хонлиги –1605-йил, Бухоро хонлиги) – аштархонийлар сулоласининг биринчи вакилларидан бири, Бухоро хонлиги ҳукмдори (1601–1605). Давлат арбоби ва саркарда. Ўзбек ҳукмдори Абдуллахон ибн Искандархоннинг (1583–1598) жияни ва унинг ҳукмронлиги даврида кўпгина ҳарбий юришлари қўмондони. 1599–1601-йилларда Самарқандда ҳокими.

Боқи Муҳаммадхон
Боқи Муҳаммадхон ибн Жони Муҳаммад
 Бухоро хонлиги ҳукмдори
Мансаб даври
1601-йил – 1605-йил
Ўтмишдоши Пирмуҳаммадхон ИИ
Вориси Вали Муҳаммадхон
 Самарқанд ҳокими
Мансаб даври
1559-йил – 1601-йил
Монарх Пирмуҳаммадхон
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1554-йил
Бухоро хонлиги
Вафоти 1605-йил
Фуқаролиги Бухоро хонлиги
Ота-онаси

Боқи Муҳаммадхон ҳукмронлиги даврида бир нечта мамлакатлар билан дипломатик муносабатлар олиб борган. Сафавийларга қарши курашда Усмонли империяси билан иттифоқдош бўлган. Хуросонни қайтиб олиш мақсадида сафавийларга қарши ҳарбий курашлар олиб борган. Бухоро хонлигига хавф солган Қозоқ хонлиги қўшинларини мамлакат ҳудудидан чиқариб юборишга бошчилик қилган. Боқи Муҳаммадхон мамлакат шимолий чегараларини кўчманчи қабилалардан ҳимоя қилиб, давлатни ташқи душманлардан ҳимоя қилишга ҳам эътиборини қаратган[1].

Боқи Муҳаммадхон мамлакатни идора қилиш тизими ва солиқларни тартибга солиш, қўшинни қайта ташкил қилиш каби қатор ислоҳотлар ўтказган, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, ободончилик ишларига катта эътибор берган.

Келиб чиқиши

Аштархонийлар ўзбек сулоласининг вакилларидан бири бўлмиш Боқи Муҳаммадхон 1554-йилда таввалуд топган[2]. Унинг шахси, таржимайи ҳоли ва ижтимоий фаолияти, тарихдаги ўрни фанда етарлича ўрганилмаган[3]. Боқи Муҳаммадхон Жони Муҳаммад ва Зуҳрабегимнинг иккинчи фарзанди бўлган. Бир қатор тарихий манбаларда Боқи Муҳаммадхоннинг шажараси қуйидаги тарзда келтирилади: Боқи Муҳаммадхон – Жони Султон – Ёрмуҳаммад – Манғишлоқ Чавақ Султон – Муҳаммадхон – Темур Султон – Қутлуғхон – Абай – Ўз Темур – Тўқай Темур – Жўжихон – Чингизхон. Аштархонийларнинг келиб чиқиши Чингизийлардан Жўжихоннинг ўн учинчи ўғли Тўқай Темурга бориб тақалади[4].

Тахтга келишигача бўлган давр

Жонибек султоннинг невараси ва Искандархоннинг ўғли, Шайбоний ҳукмдор Абдуллахоннинг тасвири

Абдуллахон ИИ (1583–1598) ва Абдулмўминхон (1598) вафотидан кейин, Бухоро хонлигига қўшни давлатлар ҳужум қилган. Сарой амалдорлари ва дин уламолари Боқи Муҳаммадхоннинг акаси Дин Муҳаммадхонни тахтда кўтариш учун Хуросонга чопар йўллашади. Бу даврда Хуросон Сафавий қизилбошлари ҳужуми остида қолган, ака-ука Дин Муҳаммадхон ва Боқи Муҳаммадхонлар эса уларга қарши ҳарбий кураш олиб боришар эди. Ушбу мавзу ҳақида Муҳаммад Юсуф Муншийнинг „Тарихи Муқимхоний“ асарида кенг маълумотлар келтирилган[5]. Дин Муҳаммадхон укалари Боқи Муҳаммадхон ва Вали Муҳаммадхонни Бухорога юборади. 1599-йили Боқи Муҳаммадхон Ҳиротга келиб, шаҳарни қўшини бошчилигида қизилбошлилардан ҳимоя қилиб, мағлубиятга учрайди. Сўнгра Торги довонидан ўтиб, Бухорога қайтади.

Боқи Муҳаммадхон Таваккалхонга қарши қилган ҳарбий жангидан сўнг Бухоро хонлиги ҳукмдори Пирмуҳаммадхон (1598–1601) томонидан шу йилнинг октябр ойида Самарқандга ҳокими этиб тайинлайди[6]. У Самарқад ҳокими сифатида Тошкентдаги қозоқ қабилалари бошлиқлари билан тинчлик сулҳини тузишга эришади. Боқи Муҳаммадхон ўзининг сиёсий мақомини мустаҳкамлаш мақсадида Самарқанднинг кўплаб амирларини катта маблағ ва совғалар эвазига ўз томонига оғдиришга муяссар бўлади. Миёнқолга ҳужум қилганидан сўнг ҳукмдор Пирмуҳаммадхон билан ораси бузилади. 1601-йилнинг июнида Самарқанддаги Боғи Шамолда бўлиб ўтган жангда 50 минг қўшини билан, Пирмуҳаммадхонни енгиб, қатл эттиради. Шу тариқа Бухоро хонлигида Шайбонийлар сулоласига қариндош бўлган Аштархонийлар сулоласи ҳукмронлиги даври бошланади[7].

Бухоро хонлиги ҳукмдори

Боқи Муҳаммадхон 1601-йилда Бухоро хони сифатида тахтга кўтарилади. Унинг тахтга келиши билан боғлиқ маълумотлар Муҳаммад Юсуф Муншийнинг „Тарихи Муқимхоний“ асарида келтирилган. Боқи Муҳаммадхон номига хутба ўқилади. Унинг тахтга ўтириш маросимида қатнашган укаси Вали Муҳаммадхон Балх ҳокими этиб тайинланади[8].

Баъзи бир манбаларга кўра дастлаб Боқи Муҳаммадхоннинг отаси Жони Муҳаммад Бухоро хони сифатида тахтга кўтарилган, унинг номига хутба ўқилиб, тангалар зарб этилган (1601–1603). Шунинг учун баъзан сулоланинг номи жонийлар деб ҳам тилга олинади. Жонибек Муҳаммад хон деб эътироф этилган бўлсада, амалда тахтни Боқи Муҳаммадхон бошқарган[9]. Арминий Вамберига кўра Боқи Муҳаммадхон 7 йил ҳукмронлик қилган. У 1599-йилдан бошлаб Самарқандга ҳоким бўлган. Арминий Вамбери шунга таяниб уни етти йил ҳукмронлик қилган деб ёзган[10].

Ўзаро урушлар

Боқи Муҳаммадхон ўз ҳукмронлиги даврида хонлик ҳудуди яхлитлигини сақлаб қолиш ва ўзига қадар ўтган хонлар қўлдан чиқарган ерларни душмандан қайтариб олиш мақсадида кўплаб ҳарбий урушлар олиб борган. Боқи Муҳаммадхон ҳукмронлиги даврида, шимолда қозоқ жузлари, жанубда Балх ҳудудлари ва Хуросонда Сафавийлар томонидан таҳдидлар бўлиб турган. У ҳукмдор сифатида ҳарбий фаолиятини дастлаб Амударё жанубидаги ҳудудларни эгаллашдан бошлаган. Балхдаги исённи бостириб, вилоятга укаси Вали Муҳаммадхонни ҳоким этиб тайинлаган[11].

Эрон билан ўзаро ҳарбий урушлари

Сафавийлар шоҳи – Аббос И (1587–1629)

Сафавийлар шоҳи Аббос И (1587–1629) Балхни эгаллаш мақсадида ва 140 минг кишилик қўшини билан вилоятга юриш қилган. Дастлаб қизилбошлар Андхўй қал’асига ҳужум қилган. Қал’а қўмондони Мўминбойга Жонибек султон ва Боқи Муҳаммадхонлар ёрдамга келишган. 1602-йил июл ойида Амударё бўйичаги Пули Хатабадаги жангда қизилбошлилар мағлубиятга учраб, Аббос И ва Муҳаммад Салим ўз қўшинлари билан бирга Эронга қайтишган[12]. Боқи Муҳаммадхон Маймана, Шибирғон, Андхўй, Бадахшон, Бағлон, Ҳисор каби ҳудудларни давлат тасарруфига қайтарган[13]. 1603-йилда Қундузга ҳарбий юриш қилган. Сабаби, ушбу ҳудуд Қобул ҳокими Муҳаммад Ҳаким Бадиуззамон томонидан босиб олинган эди. Боқи Муҳаммадхон Қундузни уч ой қамал қилиб, 1603-йил 25-мартда қўлга киритган[14]. 1604-йилда қозоқ хони Келдимуҳаммад қўшинлари Бухоро хонлигининг шимолига ҳужум қилганда Боқи Муҳаммадхон уларга қарши чиқиб, душман қўшинини мамлакат ҳудудидан қувиб юборган[15].

Ташқи сиёсати

Боқи Муҳаммадхон бир нечта мамлакатлар билан дипломатик муносабатлар йўлга қўйган. У асосан Эронга қизилбошларига курашиш мақсадида Усмонлилар империяси билан иттифоқ тузиб, элчилар алмашган[16].

Усмонлилар империяси билан дипломатик алоқалари

Боқи Муҳаммадхон 1599–1600-йилларда Усмонлилар султони саройига элчи юбориб, ўз мактубида султон Сулаймон ва Бароқхон, Мурод ИИИ ва Абдуллахон ИИ ўртасидаги элчилик алмашинувини эслаб ўтган. Мактубда Боқи Муҳаммадхон Эрон ҳукмдорига қарши ҳарбий курашиш ва Хуросонни қайтариб олиш ҳақида ўз фикрларини билдирган. Мактубда у Усмонлилар султонидан ҳарбий кўмак, шунингдек ҳарбий тўпларни сўраган[17]. Усмонлилар девони мазкур хатни муҳокама қилиб, ва унинг таржимасини султонга эшиттирган. Девоннинг вазирларидан бири Исмишчи Ҳасан Пошога Усмонли султони Меҳмед ИИИ (1595–1603) учун махсус телхис қоғоз тузиш ва мактуб моҳиятини очиб бериш топширилган[16].

Усмонлилар султони – Меҳмед ИИИ (1595–1603)

Ўтган асрларда ўзбек ҳукмдорлари шиаларга қарши курашда Усмонлиларга иттифоқдош бўлишганлиги сабабли элчи орқали юборилган талаб, рад этмаслиги керак бўлган. Шунингдек, Усмонлилар Сафавийлар билан муносабатни бузишни исташмас эди. Аммо Усмонли девони Ширвондаги бекларбеги Довудбек орқали 200 аркебуз ва учта тўпни аштархоний ҳукмдорига юборишни таклиф қилган. Усмонли давлати Аштархонийлар билан дипломатик алоқаларни ўрнатиш тарафдори эди. Аммо бу даврда Усмонли ҳукмдори Сафавий Аббос И билан ҳам муносабатлар бузилишини истамаган. Меҳмед ИИИ Боқи Муҳаммадхоннинг мурожатини қабул қилишга мажбур бўлиб, Бухорога жавоб мактуби йўллаган. Бу даврда Усмонли империяси саройида бўлиб турган Венесия элчисининг ёзишича, Усмонли ҳукмдори Бухорога қурол етказиб берганлиги сабабли, 1603-йилда Усмонийлар ва Сафавийлар уруши бошланган. Аммо шоҳ Аббос И Бухоро хонлигига ҳужум қилмаганлиги сабабли, аштархоний ҳукмдор Боқи Муҳаммадхон эса Усмонли империяси қуролидан фойдаланмаган[16].

Вафоти

Арминий Вамберига кўра Боқи Муҳамадхон оғир касалликка чалинган. Атрофидагилари уни фақат Шайх Хўжа Олим Азизон тузатишига ишонишган. Шайх уни Амударё бўйига олиб боришни айтган. Боқи Муҳаммадхоннинг бир неча кун давомида Амударё суви билан даволаш жараёни ҳеч қандай натижа бермаган[10]. Тарихчи Дилором Сангирова тадқиқотларига кўра, Боқи Муҳаммадхон 1605-йили 51 ёшида касаллик сабабли вафот этган[2].

Аштархонийлар сулоласи

Ёр Муҳаммад
 
 
 
 
Жони Муҳаммад
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Дин Муҳаммад
 
Боқи Муҳаммад
 
Вали Муҳаммад
 
Алим Муҳаммад
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Имомқулихон
 
Надр Муҳаммад
 
Рустам султон
 
Муҳаммад Раҳим султон
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Абдулазизхон
 
Субҳонқулихон
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Убайдуллахон ИИ
 
Абулфайзхон
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Абдулмўминхон
 
Убайдуллахон ИИИ
 
 

Манбалар

  1. ↑ Cангирова 2017, с. 88.
  2. ↑ 2,0 2,1 Cангирова 2018, с. 35.
  3. ↑ YouTube logotipi Ўзбекистон тарихи телеканали / „Тарихий савол“. Бухоро хонлигида Аштархонийлар давлати тарихи ЁуТубеда
  4. ↑ Замонов 2021, с. 25.
  5. ↑ Мухаммад Юсуф Мунши 1956, с. 73-74.
  6. ↑ Замонов 2021, с. 26.
  7. ↑ Тўраев 2020, с. 157.
  8. ↑ Мухаммад Юсуф Мунши 1956, с. 74-75.
  9. ↑ Замонов 2021, с. 28.
  10. ↑ 10,0 10,1 Арминий Вамбери 2019, с. 113.
  11. ↑ Алексеев 2006, с. 109.
  12. ↑ Алексеев 2006, с. 105.
  13. ↑ Эшов Баҳодир 2019, с. 60.
  14. ↑ Ражабов 2016, с. 60.
  15. ↑ Замонов 2021, с. 30.
  16. ↑ 16,0 16,1 16,2 Васильев 2014, с. 88.
  17. ↑ Cенгиз 1976, с. 79.

Адабиётлар

Китоблар

  • Замонов А, Субҳонов Ф. Бухоро хонлигининг аштархоний ҳукмдорлари. Тошкент: Баёз, 2021 — 136-бет. 
  • Мирзо Салимбек. Кашкўли Салимий Таворихи муттақадимин ва муттаахирин. (Форс-тожик тилидан ўзбекчага доцент Нарзулло Йўлдошев ўгирган), Бухоро, 2003 — 342-бет. 
  • Мухаммад Юсуф Мунши. Муким-ханская история / Перевод с таджикского, предисловие, примечания и указатели А.А.Семенова. Ташкент: Фан, 1956 — 303-бет. 
  • Арминий Вамбери. Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. (таржимон Сирожиддин Аҳмад). Ташкент: Инфо Cапитал Гроуп, 2019 — 254-бет. 
  • Эшов Баҳодир. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи. Ташкент: Янги аср авлоди, 2019 — 404-бет. 
  • Ражабов Қ, Иноятов С.. Бухоро тарихи. Тошкент: Тафаккур нашриёти, 2016 — 460-бет. ИСБН 978-9943-24-119-0. 
  • Тўраев Ҳ. Бухоро тарихи. Бухоро: Дурдона, 2020 — 320-бет. ИСБН 978-9943-6571-0-6. 
  • Алексеев А. К. Политическая история Тукай-Тимуридов: По материалам персидского исторического сочинения Бахр ал-асрор. Санкт-Петербург: Тафаккур нашриёти, 2006 — 229-бет. 
  • Васильев А. Знамя и меч от падишаха. Политические и культурные контакты ханств Центральной Азии и Османской империи (середина ХВИ—начало ХХ вв.), Москва, 2014 — 353-бет. 
  • Cенгиз Орҳонлу. Османлı Тариҳине Âид Белгелер ве телҳîслер. (1597—1607). Истанбул: Истанбул Üниверситеси Эдебиет Факüлтеси Басıмеви, 1970 — 149-бет. 
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Мақолалар

  • Cангирова Д. Аштархоний ҳонимларнинг давлат бошқарувидаги ўрни // Шарқшунослик журнали. — 2017.
  • Cангирова Д. Бир сулола шажараси ҳақида // Шарқ маш’али. Тошкент давлат Шарқшунослк институти илмий-услубий, ма’рифий журнали. — 2018.