Botanika
Ботаника (юнонча : ботаникос – ўсимликка тегишли, ботане – ўсимлик, ўт, гиёҳ) – ўсимликлар тўғрисидаги фанлар мажмуи. Ботаника ер юзидаги ўсимликлар дунёсини, ўсимликлар организмларининг яшаш ва ривожланиш қонуниятларини ҳамда уларнинг бу жараёндаги ўзаро алоқаларини, ташқи муҳитга нисбатан муносабатларини илмий жиҳатдан ўрганади. Ботаника бир-бири билан ўзаро боғланган ўсимликлар систематикаси, палеоботаника, геоботаника, морфология, анатомия, ситология, антекология, филогения, флорогенетика, физиология, экология, усимликлар хом ашёси, биоқимё, усимликлар географияси, дендрология, палинология каби тармоқларга бўлинади. Ботаника сувўтлар, пўсинлар, қирқбўғимлар, қирққулоқлар, очиқ уруғли ўсимликлар, ёпиқ уруғли ўсимликлар, замбуруғлар ва лишайниклар деб аталадиган бўлимлардан иборат.
Ботаника бошқа биологик фанлари каби кузатиш, тарихий таққослаш ва тажриба усулларидан фойдаланади. Бу усуллар коллексиялар йиғиш ва тузишдан, табиатда ва тажриба майдонларида кузатиш ва тажрибалар ўтказиш, олинган маълумотларни математик усулда ишлаб чиқишдан иборат. Ботаника классик ботаника методлари билан бир қаторда замонавий кимё, физика, кибернетика ва бошқа фанларнинг илмий тадқиқот методларидан ҳам фойдаланади.
Ўсимликлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар қад. Шарқ халқлари қўлёзмаларида учрайди. Лекин илмий ботаникага юнонлар асос солишган. Ўсимликларни текширишга бағишланган энг қадимий маълумотлар юнон файласуфи Аристотел ишларида учрайди. Аристотелнинг шогирди Теофраст биринчи бўлиб ўсимликларнинг ҳаётий шакллари таснифини берган, ўсимликларни дарахтлар, буталар, ярим буталар ва ўтларга ажратган. Теофраст Б.нинг отаси ҳисобланади. Ўрта асрда яшаган ватандошларимиз Беруний ва Ибн Сино асарларида ҳам шифобахш ўсимликлар тўғрисида кўплаб маълумотлар берилади. Эндиликда ўсимликлар қопламининг биосферадаги аҳамияти, биосферанинг энг муҳим компоненти сифатида уларни муҳофаза қилиш, ўсимликлар дунёси генофондини сақлаш, ўсимлик бойликларидан оқилона фойдаланиш муаммолари биринчи ўринга чиқди.
Ўзбекистонда. Ботаника соҳасидаги дастлабки илмий тадқиқот ишлари ХХ асрнинг 20- йилларида бошланган. Ўша йиллари Ўрта Осиё давлат университети, 40- йиллар бошида эса Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбекистон усимликларини ўрганиш бўйича бир неча экспедициялар уюштиради. Йиғилган ўсимликлар коллексияси Ўзбекистон гербарийсини тузиш учун асос бўлди. Ҳозир Фанлар академияси Ботаника институтидаги марказий гербарийда 1 млн.дан ортиқ усимликлар намунаси ва 10000 дан зиёд ўсимлик турлари бор. Бу коллексиялар ва табиатда олиб борилган кузатишлар Ўрта Осиё флорасининг генезиси ва усимликлар крпламининг ривожланиши тўғрисида йирик назарий ва фундаментал ишларни амалга оширишда асосий база бўлиб хизмат қилди. Хусусан Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти томонидан 1941—62 йилларда 6 жилдли „Ўзбекистон флораси“ асари яратилди. Унда 4274 ўсимлик турлари, жумладан 390 эндемик турлар тўғрисида маълумот берилган. Ўзбекистон ботаниклари Ўрта Осиё республикалари олимлари билан ҳамкорликда 8 мингдан ортик, турни ўз ичига олган 10 жилдли „Ўрта Осиё ўсимликлари аниқлагичи“ни тузиб чикишди. Замбуруғлар бўйича эса 10 жилдли „Ўзбекистон замбуруғлари“ номли асар юзага келди.
Ўзбекистоннинг қазилма флораси бўйича Ботаника институти олимлари томонидан бир қанча илмий тадқиқот ишлари олиб боридди. Тадқиқот натижасида 3 жиддли „Ўзбекистон палеоботаникаси“ пайдо бўлди. Чўл, яримчўл, тоғ олди ўтлоқларининг ҳосилдорлигини оширишнинг фитомелиоратив ва агротехникавий методлари асослаб берилди ва амалий фойдаланишга такдим этилди.
Ўзбекистон флораси ва ўсимликлар қоплами бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари М. Г. Попов (1927), Е. П. Коровин (196162), И. И. Гранитов (196467), Қ. 3. Зокиров (1955—61) ишларида кенг ёритидди. 1965-йилга келиб Ўзбекистон ўсимликларининг йирик масштабли геоботаник ҳаритаси тузилди.
Б. институтида олиб борилган геоботаникага оид материаллар асосида 4 жилддан иборат „Ўзбекистоннинг ўсимликлар қоплами ва улардан оқилона фойдаланиш“ асари нашр қилинди. Ботаника институтида доривор ва эфир мойли емхашак ҳамда озиқ-овқат сифатида ишлатиладиган ўсимликларни аниқлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳам бир қанча илмий тадқиқот ишлари бажаридди. Ж. К. Саидов раҳбарлигида усимликларнинг чўл шароитига мослашув хусусиятлари устида илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. Ноёб ва йўқолиб бораётган турларни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилган ишлар асосида 1984-йилда 163 ўсимликтурини ўз ичига олган „Ўзбекистон Кизил китоби“ яратилди.
Ўсимликлар морфологияси, анатомияси, экологияси ва физиологияси соҳасида чўл ўсимликларининг қурғоқчиликка мосланишининг ўзига хос морфологик хусусиятларига оид кўп илмий тадқиқот ишлари олиб борилди ва йирик монография ҳамда тўпламлар нашр этилди.
Сув ўтларини ўрганиш ишлари академик А. М. Музаффаров раҳбарлигида олиб борилди. Сув ўтларини жадал купайтириш, улардан чорвачилиқда ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилди ва Ўрта Осиё ҳамда Ўзбекистоннинг алгофлорасига оид қатор асарлар чоп этилди.
Келгусида ботаника соҳасида олиб бориладиган ишлар экология, табиат муҳофазаси, ўсимлик хом ашёларидан оқилона фойдаланиш, Республикада учрайдиган замбўруғ, тубан ва юксак ўсимликлар турларини аниқлаш, улар орасидан муҳофазага молик турларни ажратиш, ўсимликлар қопламининг ҳозирги ҳолатини аниқпаш, эрозияга учраган ерларнинг катта ҳажмдаги ҳариталарини тузиш ва усимликларнинг кайта тикланиши билан боғлиқ муаммоларни ишлаб чиқиш, усимликларнинг айниқса чўл шароитида усишга мосланиш қонуниятларини, Орол денгизининг суви қуриб қолган жойларда тузга, иссиқликка ва қурғоқчиликка чидайдиган ўсимликларни топиб ўстириш ҳамда турли даражада ифлосланган оқова сувларни биологик (ботаник) усулда тозалаш ҳамда энг фойдали (доривор, емхашак ва бошқалар) ўсимликлар биологиясини ўрганиб, уларни экма ўсимликлар қаторига киритиш каби масалаларга қаратилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |