Википедияда исми Ботир ва фамилияси Махмудов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ботир Махмудович Махмудов (1941-йилда туғилган) — ўзбек давлат арбоби, 1992-йил 11-февралдан 1993-йил 9-октябргача Сирдарё вилояти ҳокими.

Ботир Махмудов
 Сирдарё вилояти ҳокими
Мансаб даври
1992-йил 11-феврал – 1993 йил 9-октабр
Ҳукумат бошлиғи Абдулҳошим Муталов
Президент Ислом Каримов
Вориси Ғуломқодир Ҳасанов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1941
Маълумоти Тошкент темир йўл муҳандислари институти

Биографияси

Ботир Махмудов 1941-йилда туғилган. Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тугатган. Ўқишни тугатгандан сўнг, ўз ихтисослиги бўйича, кейин Сирдарё вилоятидаги партия ишларида ишлаган. 1992-йил 11-февралда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинланди[1].

1993-йил 9-октябрда Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси пайтида Ботир Махмудов ҳоким лавозимидан озод қилинди[2].

Манбалар

  1. ↑ „Выпуск № 30 (22750) | Правда Востока“. пресс.натлиб.уз. 2021-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-апрел.
  2. ↑ „Выпуск № 115 (22716) | Правда Востока“. пресс.натлиб.уз. 2021-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-апрел.