Брисбен, Брисбейн — Австралия Иттифоқининг шарқидаги шаҳар. Тинч океан соҳилида. Квинсленд штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси шаҳар атрофи билан бирга 1,5 млн.киши (1996). Брисбен дарёси Мортон қўлтиғига қуйиладиган жойдаги денгиз порти. Брисбен ва автомобил йўллари тугуни. Мамлакатнинг индустрия ва маданий марказларидан. Штатдаги саноат корхоналарининг деярли ярми Б. да тўпланган. Металлургия, нефтни қайта ишлаш, кимё, машинасозлик (кемасозлик, автомобил йиғиш, қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқариш), озиқ-овқат (шакарқанд ва ун тортиш заводлари, гўшт, мева ва сабзавот консервалари тайёрлаш), тўқимачилик, кўн поябзал ва тикувчилик корхоналари бор. Б. орқали асосан жун, гўшт, шакарқанд, минерал хомашёлар экспорт қилинади. Университет (1909-йилдан), ботаника боғи ва музейлар бор. Шаҳарга 1824-йилда асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил