Булбулча — Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошидаги болалар катта хори. Ўзбекистонда энг машҳур ва йирик болалар хор жамоаси, хор услубида куйлаш санъатининг фаол тарғиботчиси. 1970-йил ташкил топган, 1982-йилдан "Б." номида. Бадиий раҳбари ва бош хормейстер — Ўзбекистон халқ артисти Ш. Ёрматов. Таркибида тайёрлов, кичкинтойлар (7 ёшгача), ўрта (8—15 ёшдаги), ўсмирлар (15—20 ёшдаги), рақс, доирачилар, фолклор гуруҳлари мавжуд. Репертуаридан мумтоз хор санъати (И. С. Бах, В. Моцарт, Ф. Шуберт ижоди) намуналари, рус (Д. Кабалевский, Г. Струве. А. Соколов ва бошқалар), ва, айниқса ўзбек композиторлари (М. Ашрафий, М. Левиев, Д. Зокиров, С. Юдаков, К. Абдуллаев, А. Муҳаммедов, Ф. Қодиров, М. Бурҳонов, Р. Вилданов, Р. Абдуллаев, Ф. Алимов, Н. Норхўжаев, А. Мансуров, Д. Омонуллаева, М. Отажонов ва бошқалар) асарлари кенг ўрин олган. "Б." республика ва халқаро (Россия, Финландия, Эстония, Туркия ва бошқалар) хор фестивалларининг қатнашчиси ва совриндори. Хусусан, Югославиянинг Скопле шаҳридаги "Олтин булбулча" Халқаро болалар фестивали (1981, 1983, 1985), Минск шаҳридаги Халқаро болалар хори фестивали (1989) ва бошқа Хор ижро этган қўшиқлар грампластинкаларда чиқарилган, Ўзбекистон радиоси ва телевидениеси фондларида сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Булбулча" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил