Бусан (Кореяча талаффузи: [пусан]) – Жанубий Кореядаги шаҳар, мамлакатнинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган ҳисобланади. Маъмурий жиҳатдан провинсияга тенглаштирилган. Аҳолиси 3,5 миллион кишини ташкил этиб, ушбу шаҳар аҳолиси бўйича Жанубий Кореядаги Сеулдан кейин иккинчи энг кўп аҳолига эга шаҳар ҳисобланади[4]. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Мамлакатнинг Корея бўғози соҳилидаги йирик порти (йилига 30 миллион тоннадан ортиқ юк ортиб-туширилади). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Йирик саноат маркази. Тўқимачилик, озиқ-овқат, металлургия, электротехника, кимё ва резина, машинасозлик (жумладан, кема ва автомобил двигателлари ишлаб чиқариш), ҳарбий, радиотехника саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чикарилади. Йирик иссиқлик электр стансияси ва АЭС қурилган. Балиқ овланади. Бусан милод бошларида Кая қишлоғи ўрнида вужудга келган. [[ХВ аср]]да шаҳар денгиз бўйи қалъаси сифатида Япония-Корея савдо алоқаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган. [[ХХ аср]]да Бусан йирик саноат шаҳрига айланди.

Бусан
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy logosi
Wордмарк
Busan is located in South Korea
Busan
Бусан
Лоcатион ин Соутҳ Кореа
Busan is located in Asia
Busan
Бусан
Бусан (Асиа)
Регион Еонгнам

Манбалар

  1. ↑ „부산찬가“. 2021-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Глобал cитй ГДП 2014“. Броокингс Институтион. 2013-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-ноябр.
  3. ↑ „Пусан-гwангйŏкси: Соутҳ Кореа“. Геограпҳиcал Намес. 2012-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-август.
  4. ↑ „Бусан Популатион 2018“. Wорлд Популатион Ревиэw (17-декабр 2017-йил). 2018-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-август 2008-йил.

Ҳаволалар