Ипак ё'ли ва зираворлар ё'ли

Буюк географик кашфиётлар - ХВ—ХВИИ аср ўрталари (чет эл адабиётларида, одатда, фақат ХВ аср ўрталари — ХВИ аср ўрталари) да европалик сайёҳлар томонидан қилинган йирик географик кашфиётлар учун қабул қилинган шартли термин.

Европа мамлакатларида товар ишлаб чиқариш нинг ўсиши, жавоҳирларнинг етишмаслиги ва олтин ҳамда кумуш, зираворлар ва фил суягини (тропикларда), қимматбаҳо мўйна, морж тишини (шим. мамлакатларда) топиш мақсадида янги ерларни қидириш, Европадан Ҳиндистон ва Шарқий Осиёга янги савдо йўлларини ахтариш кабилар экспедицияга боришнинг умумий сабаблари бўлган.

Марко Полонинг саёҳатлари (1271-1295)

Б.г.к. 1юз йиллик даврининг муҳим воқеалари. 1488-йил португалиялик денгизчилар Африканинг барча ғарбий ва жанубий соҳилини текширдилар (Д. Кан, Б. Диаш ва бошқалар). 1492—1494-йилларда Х. Колумб Багама о.ларини, Катта ва Кичик Антил о.ларини кашф қилди; 1497—1499 йилларда Васко да Гама (араблар раҳнамолигида) Ғарбий Европадан Жанубий Африка бўйлаб Ҳиндистонга узлуксиз денгиз йўлини очди; 1498—1502-йилларда Колумб, А. Охеда, А. Веспуччи ва бошқа испан ҳамда португал денгизчилари Жанубий Американинг ҳамма шим. соҳилини, унинг шарқий (Бразилия) қирғоғини 25° ж.к.гача ва Марказий Американинг Кариб қирғоғини кашф қилдилар. 1513—1525 йилларда испанлар Панама бўйнини кесиб ўтиб, Тинч океан қирғоғига чиқдилар (В. Нунес де Балбоа) ва ЛаПлата кўлтиғини, Флорида ва Юкатан ярим оролларини ва Мексика қўлтиғининг барча соҳилини (Х. Понсе де Леон, Ф. Кордова, Х. Грихалва ва бошқалар), Мексика ва Марказий Американи (Э. Кортес ва бошқалар) забт этдилар, Жанубий Американинг Атлантика сохилини тўлиқ текширдилар. 1519—22 йилларда Ф. Магеллан ва унинг сафдошлари Американинг жан. чеккаси бўйлаб бўғоз орқали (кейинчалик Магеллан бўғози деб аталди) дунё бўйлаб биринчи саёҳат қиддилар. 1526—52 йларда Ф. Писсаро, Д. Алмагро, П. Валдивия, Г. Кесада, Ф. Ореляна ва бошқа испанлар Жанубий Американинг барча Тинч океан соҳилини, Анд тоғларини 10° шаҳри к.дан 40° ж. к. кача, Ориноко, Амазонка, Парана, Парагвай дарёларини очдилар. Франсуз денгизчилари Ж. Веррацано (1524), Ж. Карте (153435) Шим. Американинг шарқий қирғоғини ва СанЛаврентий дарёсини, испан сайёҳлари Э. Сото ва Ф. Коронадо эса Аппалачи тоғларининг жан.ни ва Қояли тоғларнинг жан.ни, Колорадо ва Миссисипи дарёларининг қуйи оқимларини ўргандилар (1540—42).

Кристофер Колумбнинг то'ртта саёҳати, 1492-1503

Б.г.к. 2юз йиллик даврининг муҳим воқеалари. Ермакнинг Ғарбий Сибирга юришидан (1581—84) кейин ва Газ дарёси бўй и да Мангазея шаҳрига (1601) асос солингандан сўнг рус сайёҳ (йўл босар)лари Енисей ва Лена дарёлари соҳилларини ўргандилар, Шим. Осиё ҳудудини кесиб ўтиб, Охота денгизигача етиб бордилар (1639-йил И. Москвитин). ХВИИ аср ўрталарига келиб Сибирнинг барча йирик дарёлари ва Амур дарёсининг оқимини (К. Курочкин, И. Перфилев, И. Ребров, М. Стадухин, В. Поярков, Е. Хабаров ва бошқалар) текширдилар. Рус денгизчи сайёҳлари эса Осиёнинг барча шим. соҳилини айланиб чиқиб, Ямал, Таймир, Чукотга я. о.ларини тавсифладилар ва Шим. Муз океанидан Тинч океанга (Беринг бўғози орқали) ўтиб, Осиё қуруқлик орқали Америка билан туташмаганлигини аниқладилар (Ф. Попов — С. Дежнев экспедициялари). Голланд денгизчиси В. Баренс 1594-йил Новая Земля о.нинг ғарбий қирғоғини ва 1596-йил Шпицберген о.ни айланиб чиқди. Инглизлар 1576—1631-йилларда Гренландиянинг ғарбий соҳилини айланиб ўтиб, Баффин Ерини, Лабрадор я. о.ни айланиб, Гудзон қўлтиғи қирғоқларигача бордилар (М. Фробишер, Ж.Дейвис, Г. Гудзон, У. Баффин ва бошқалар). Франсузлар 1609—48 йларда Шим. Америкада Шим. Аппалачи тоғларини ва Буюк кўлларни (С. Шамплен ва бошқалар) топдилар. Испаниялик Л. Торрес 1606-йил Янги Гвинея о.нинг жан. қирғоғини айланиб Торрес бўғозини очди, голландлар эса В. Янссон, А. Тасман ва бошқа 1606—44 йилларда Австралия, Тасмания ва Янги Зеландиянинг шим., ғарбий ва жан. қирғоқларини кашф қилдилар.

Шарқ мамлакатларида, айниқса, Хитойда бундай кашфиётлар анча илгари бошланган. Милоддан аввалги 128 йил хитойлик Чжан Сян Шарқий Тяншан этаклари бўйлаб бориб, Марказий Тяншан довонларидан ошиб, Фарғона водийсининг Косон шаҳрига келган, сўнгра Қизилқумдан ўтиб, Балхга етиб борган. Қайтишда Помир, Сингин тоғларидан ўтиб, 126 йилда ватанига қайтиб келган (15 минг км йўл босган). Хитой сайёҳи Сюан Сзан ВИИ асрда 16 йил (629—645) давомида Чжан Сян йўлидан юриб, Балх шаҳригача борган, сўнг Ҳиндукуш тоғларидан ошиб, Ҳайбар дарасидан ўтиб, Ҳинд водийсига чиққан ва Панжобни ўрганган, Панжобдан Бенгалиягача бўлган ерларни кезган, сўнгра Амударё бўйига қайтиб, Помир ва Қашқар орқали ватанига қайтган. 689 йил хитойлик И. Сзин денгиз бўйлаб саёҳатга чиққан. Суматра о.га борган, сўнг Ганг мансабига етиб келиб, 695 йил ватанига қайтган ва кўрганларини батафсил ёзиб қолдирган.

ИХ—Х асрларда араблар Эрон, Ҳиндистон, Шри Ланка, Туркистон, Ўрта Осиёнинг буюк тоғлари, Шим. ва Жанубий Хитой, Ҳиндихитой, Индонезия о.лари, Африка, Мадагаскар о. ҳақида етарли маълумотга эга бўлишган. Фақат Евросиёнинг шим. уларга унча аниқ эмас эди. Х асрнинг биринчи ярмида араб сайёҳи, олим Масъудий бутун Ғарбий Осиёни, Туркистон, Кавказ, Шарқий Европа, Шим. Африка, Шарқий Африкани кезиб чиққан, Ява о. ва Хитойда ҳам бўлган деган маълумотлар бор. ХИИИ аср бошида араб географи ва сайёҳи Ёқут Ҳамавий Ўрта денгиз, Форс қўлтиғи, Эрон тоғлиги ва Туркистонда бўлган. Ёқут Ҳамавий "Мамлакатлар луғати"ни тузган. Марокашлик савдогар Абу Абдуллоҳ Ибн Баттута 1325-йил Искандарияга келган, сўнгра Нил дарёси бўйлаб сузиб, биринчи шаршарага (Асвон яқинида) борган. Кейин Сурия (Шом), Кичик Осиё я. о., Ироқ, Макка, Яман, ундан Мозамбикка борган, сўнг Занжибар о. орқали Ҳўрмуз бўғозига келган, Баҳрайн о.ларидан ўтиб, Жанубий Эронда бўлган, у ердан Мисрга қайтган. Сўнгра Сурия ва Кичик Осиё я. о. орқали Кора денгиз бўйига, Қримга, Волга дарёси этаги, Ахтуба орқали Олтин Ўрда пойтахти Сарой Беркага борган. Кейин Хоразмга, Бухоро, Самарқандга ўтган. Жан.га бурилиб Амударёдан ўтган, Ҳиндукуш тоғларидан ошиб, Ҳинд водийсига, Панжобга, Деҳлига борган. 1342-йил Хитойга бора туриб Жанубий Ҳиндистон, Шри Ланка, Малдив о.ларига ўтган, ундан Хитойга, Тайван о.га бориб, 1349-йил ватанига қайтган. Сўнг Испанияга борган. Нигер дарёси ўрта оқимига, Аир, Ахаггар тоғликларига (Саҳрои Кабирда) борган. Ҳаммаси бўлиб (қуруқликда ва сувда) 130 минг км йўл босган. У саёҳат қилган мамлакатлар ҳақида муҳим маълумотлар қолдирган.

Туркистондан ҳам жаҳон география фанига буюк ҳисса қўшган олим ва сайёҳлар чиққан. Булардан Муҳаммад ибн Мусо алХоразмий "Сурат аларз" "Ер тасвири" асарини ёзган, 7 иқлимга таъриф берган, 537 та жой номини ёзиб қолдирган. Абу Райҳон Беруний 1016-йилда Шаркда дастлабки географик глобусни яратди. Ер айланасини аник, ўлчади, дунё ҳаритасини тузди, Ғарбий ярим шарда қуруқлик борлигини башорат қидди. Носир Ҳисрав Мағриб шаҳрига, жан.да Нубия чўли, Маккагача, шаркда Мўлтон ва Лоҳур шаҳарларига борган, 15 минг км дан ортиқйўл босган. Ҳофизи Абру (ХИВ—ХВ асрлар) Мовароуннахр, Дашти Қипчоқ, Хуросон, Ироқ, Форс, Озарбайжон, Эрон, Гуржистон, Арманистон, Рус ва Шом ерларида бўлган, Ҳиндистонда Ганг дарёси қирғоқларигача бир неча марта борган. Унинг 1417—20 йилларда ёзган географик асарида дунёнинг дойрашаклидаги ҳаритаси зоқ Самарқандий Афанасий Никитиндан 27 йил аввал Ҳиндистонга (Коликут портига — ҳозирги Кожикоде) денгиз йўли (Арабистон денгизи) орқали борган (1441) ва Ҳиндистон ҳақида китоб ёзган. Африкани айланиб ўтган Васко да Гама Абдураззоқ Самарқандийдан 50 йил кейин шу портга етиб борган. Шарқ географсайёҳ олимларининг кашфиётлари ва ёзиб қолдирган китоблари европалик географ-сайёҳларнинг жаҳоншумул географик кашфиётларига асос бўлган дейиш мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Маг и до вич И. П., Очерки по истории географических откритий, 3 изд., М., 1967; Ҳ ас а нов Ҳ., Сайёҳ олимлар, 1981; Абдуллаев
  • Ҳ., Ўрта Осиёлик географ ва сайёҳлар, Т., 1964; Иброҳимов Н., Ибн Батгута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати, Т., 1993.