Chakanda
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Чаканда, жирғаноқ (Ҳиппопҳаэ) — жийдадошлар оиласи дарахцимонлар ёки бутасимонлар туркуми; доривор ва мевали экин[1].. Евросиёнинг илиқ иқлимли минтақаларида 3 тури тарқалган. Шарқий ва Ғарбий Сибир, Кавказ, Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда дарё соҳиллари ва тўқайзорларда чаканданинг жумруцимон тури (Ҳ.рҳамноидес) ҳамда у ёввойи ҳолда ўсади. Россиянинг Олтой, Сибир ва Ноқоратупроқ зоналарида маданийлаштирилган навлари ўстирилади. Табиий ўсадиган чакандазорлардан ҳам кенг фойдаланилади.
| Чаканда | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Ботаник тавсифи

Чаканда ёруғсевар, қурғоқчилик ва совуққа чидамли. Бўйи 2–5 м, сершох, барги наштарсимон зич, усти кулранг, ости кумушсимон. Ч. икки уйли (эркак ва урғочи дарахтли) ўсимлик. Баҳорда барг чиқариши билан гуллайди, шамол ёрдамида чангланади. Гуллари майда сарғиш, ҳидли. Меваси август охири—сентябр бошларида пишиб етилади, майда, тухумсимон ёки думалоқ, новдаларга зич ёпишган, ранги оч сариқ ёки сарғишқизил, таъми нордонширин. Таркибида органик кислоталар, қанд, С ва В, Е, Ғ гуруҳи витаминлари, каротин ҳамда тиббиётда ишлатиладиган шифобахш мой бор. Чаканда бачки, пархиш ҳамда қаламчасидан кўпайтирилади. Қумликларни, қирғоқларни, темир йўл бўйларини мустаҳкамлаш, йўлакларни қордан химоя қилиш мақсадида ҳам экилади. Мевалари янгилигида ейилади, мураббо, жем, шарбат тайёрланади, мой олинади. Боғ ва хиёбонларда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.бу ўсимлик меваси ошқозон ичак касаликларини даволаш учун дори таёрланади шу жумладан куйган жойларни даволашда мазлар таёрланади. Чаканда (Ҳиппопҳаэ рҳамноидес Л.)– бута ёки дарахт, узунлиги то 10 метрагача. Бу ўсимликнинг шохларида 0,5-7 см тиканлари бор, улар ҳайвонлардан уни ҳимоя қилади. Новдаларда уларнинг микдори ва узунлиги яшаш шароитига, иқлимни ўзгаришига ва буталарнинг шаклига боғлиқ. Тиканлари икки турда учрайди: кичик (узунлиги то 0,5 см гача), ҳамма вақт мевали новдаларнинг охирида учрайди, бир хил пайтда новдаларнинг ўрта қисмида ҳам учраши мумкин. Тиканларнинг иккинчи турининг узунлиги 2-7 см, ёзги новдаларга ўхшаб, кўртаклардан бир йиллик новдаларда ҳосил бўлади, улар ўзгарган ва калта ёзги новдаларга ўхшайди. Ҳосил бўлган йилда тиканларда барглар ҳам жойлашиши мумкин, йилнинг охирида тиканларнинг тўқималари қурийди [2].Ёш новдалар ва барглари юлдузли тукчалар билан қопланган. Барглари узунчоқ ёки лансецимон бўлади, майда баргларнинг узунлиги 2-3 см, эни 0,5 см, катта баргларининг узунлиги то 10 см, эни 1-1,2 см Барг оғизчалари баргниг остки томонида жойлашган. Пўстлоқ ва новладарнинг ранги яшил-қўнғир, қўнғир ва қора бўлиши мумкин. Баргларнинг устки қисмида тўқ яшил тукчалар бўлади, баргни остки қисми оч яшил рангда юлдузли тукчалар билан қопланган. Чаканда-икки ўйли бута, чунки гуллари ҳар хил ўсимликларда жойлашган. Эркак ва урғочи гуллар ёш новдаларда аралаш кўртакларда барглар орасида ҳосил бўлади. Чаканда новдаларида вегетатив ва аралаш кўртаклар жойлашган бўлади. Вегетатив кўртаклар асосан ёш мева ҳосил қилмаган ўсимликларда ҳосил бўлади. Улар аралаш кўртакларга нисбатан кичикроқ бўлади. Мева ҳосил қиладиган ўсимликларда аралаш кўртаклар пайдо бўлади. Уларнинг шакли ҳар хил бўлади ва ўсимлик жинсига боғлиқ. Эркак ўсимликларнинг куртаклари, урғочи ўсимликларникига нисбатан каттароқ. Урғочи ўсимликларнинг гуллари якка-якка барглар орасида жойлашган. Эркак ўсимликларнинг гуллари эса 2-8, бир хил пайтда 10-12 гуллардан тузилган [34].
Меваси
Чаканда мевасининг шакли ҳар хил бўлади, уларнинг 100 донасини оғирлиги 4 г то 80-100 граммгача бўлади. Мевасининг оғирлиги то 0,3 граммагача бўлса, майда бўлиб ҳисобланади, 0,3-0,6 граммгача ўртача ва 0,6 граммагача катта бўлиб ҳисобланади. Меваларнинг шакли шарсимон, овалсимон ва силиндсимон бўлиши мумкин. Ранги сариқдан то қизғичгача. Мева поялари 1–8 мм гача. Меванинг мағзида уруғ жойлашган бўлади у якка бўлиб узунчоқ ёки овалсимон бўлади, 1000 уруғининг оғирлиги 12-20 грамм ва 1 граммида 55-85 уруғ киради. Уруғлар кунгир рангда ёки қорамтир бўлиши мумкин. Чаканданинг илдиз системаси қалин ипсимон илдизлардан ташкил топган, улар ўтказувчи вазифасини бажарадилар. Илдизларда шарсимон тугунаклар жойлашади. Улар бир йиллик ўсимликларда пайдо бўлади ва кейинчалик ён илдизларида жойлашади. Бундай туганаклар ёрдамида чаканда атмосферадаги азотни фиксасия қиладиЧаканданинг ўтказувчи илдизларида тинч ҳолатдаги кўртаклар жойлашади ва қулай шароитда илдиз ўсимталари ҳосил бўлади. Улар ёрдамида табиий шароитда чаканда куртиналари ҳосил бўлади. Табиий шароитда чаканда илдиз системасини тузилишига ва тарқалишига тупроқнинг механик таркиби ва намлиги таъсир этади. Қумли тупроқларда илдизлар энига 12 метр радиусда тарқалиши мумкин. Чаканда — ҳар хил жинсли, икки уйли ўсимлик, урғочи ва эркак гуллари ҳар хил ўсимликларда шаклланади. Ф. Д. Қобулова [12] маълумотларига биноан эркак ўсимликлари учинчи йилда ривожланиб, кўртаклар катталиги ва ўсимликларнинг баландлиги бўйича урғочи ўсимликлардан фарқ қилади: эркак ўсимлик 30 см урғочи ўсимликлардан баланд бўлади. Урғочи ўсимликларда вегетасия охирида новдаларнинг миқдори 75 тенг бўлади, эркак ўсимликларда эса — 83. Учинчи йилда чаканда гуллайди. Эркак ўсимликлари урғочи ўсимликларга нисбатан олдинроқ гуллаб, гуллаши бир неча кун кўпроқ давом этади. Эркак ўсимликларда гуллаш пайтида новдаларнинг ўсиш кузатилмайди ва барглар умуман кўринмайди. Бу даврда урғочи ўсимликларда барглар ривожлана бошлайди. Чаканда меваси ширали бўлади [17]Чаканда қулай шароитларда катта тоза чакандазорларни ҳосил қилади. Бу чакандазорларнинг марказида битта асосий бута жойлашиб, атрофида ҳамма томонга қараб, баландлиги пастроқ бўлган буталар жойлашади. Кўпгина пайтларда чакандазорлар бир жинсли бўлади, аралаш ҳолатда ҳам учраши мумкин, бунндай жойлашиш урғочи ўсимликларни чангланишига қулай бўлади. Чаканданинг яшаш шароити уларнинг ҳаётини узунлигига таъсир этади. Иссиқ иқлим шароитларида чаканда дарахт шаклида бўлиб, унинг баландлиги то 15 метргача бўлади, совуқ иқлимда эса чакандазорларда калта буталар кенг тарқалган бўлади, уларнинг ҳаётининг узунлиги 15-20 йилга тенг бўлади. Байкал шароитида 34-36 ёшли эркак ўсимликлари учраганлиги аниқланган. Тункин водийсида чаканданинг паст бўйли шакллари тарқалгани аниқланган, уларнинг баландлиги 120-140 см тенг бўлиб, ҳаёти 10-12 йилни ташкил этади. Эркак ўсимликлари урғочи ўсимликларга нисбатан 5 йил кўпроқ яшайдилар [31].Ҳар хил ташқи шароит таъсирида ва узоқ мослашиш натижасида чаканданинг иқлим типлари шаклланган, улар бир-биридан морфологик белгилар билан фарқ қилади. Н. Н. Яковлев-Сибиряк [41] биринчи бўлиб, чаканданинг 4 бўлган: сибир, қозоғистон, ўзбекистон, кавказ типлари. У.Роуси эса чаканданинг классификасиясини тузиб, унинг 9 тури борлигини кўрсатган, уларга қуйидагилар киради: дарёолди, жумрацимон, карпат, кавказ, туркистон, монгол, хитой, юннан, джангзен [38].Ж. И. Гатин [4] учта турга бўлган: алтай, саян, тян-шан. Самарқанд вилоятида тарқалган чаканда тян-шан ёки узбекистон типига киради. Жумрацимон чаканда — ёввойи мевали ўсимликлар қаторига кириб, жуда ҳам кенг қўлланади. Биринчи бўлиб, бу ўсимликни Феофраст, Диоскорид ва Плинийлар ишларида келтирилган. Бу ўсимликнинг илмий номи Ҳиппопҳаэ рҳамноидес грекча сўзлардан келиб чиққан, масалан ҳиппос (от), пҳаэ (ялтироқ). Бу ўсимлик кенг ветеринарияда ишлатилган, греклар бу ўсимликни баргларини ва ёш новдаларини отларни озиқланишида ишлатганлар. Отлар чаканда таъсирида тезда соғлом бўлган. Чаканда мевалари Сибирда қадим замонлардан бери ишлатилган. П. С. Паллас ХУШ асрда чаканда мевасини тасвирлаб, унинг нордонлиги ҳақида ёзган. Чаканда меваларини аҳоли кўп микдорда истеъмол қилиб, улардан желе, варене ва бошқа маҳсулотлар тайёрлайдилар. Х1Х асрда чакандани яхланган ҳолатда истеъмол қилганлар. Нордонлигини пасайтириш учун унга шакар қўшилган ва кисел, варене, пастила, вино тайёрлаганлар. Чаканда мевалари Монголияда ҳам кенг қўлланади. Бу ерда чаканда меваларидан озиқа маҳсулотлар ва чаканда ёғи тайёрланади. Чаканда меваларини Сибир халқи ҳам кенг ишлатади. Меваларидан кисел, варене ва бошқа маҳсулотлар тайёрлайдилар. Чаканда яшил-кумуш рангли барглари ва чиройли рангли мевалари орқали манзарали ўсимлик бўлиб ҳисобланади. Чаканда мевалари узоқ вақт мобайнида дарахтларда сақланганлиги сабабли манзарали боғдорчиликда ҳам қўлланади. Чаканда тирик девор бўлиб ҳам ишлатилади. Ёғочидан кўпгина майда қурилиш материаллар тайёрланади. Чаканданинг ёғочи қаттиқ, чиройли бўлади. Чаканданинг ёш барглар ва новдаларидан қорамтир бўёқлар тайёрланади. Чаканда меваларининг нейтрал сувли эритмасидан бўёқлар тайёрланади, улар газмолларни сариқ ва яшил рангларга бўяйди. Чаканда қадим замонлардан шифобахш ўсимлик сифатида ишлатилади. Гресия, Хитой, Рим, Монголия қадимги халқ табобатида чаканда ўпка, жигар, ошқозон, суяк касалликларида ишлатилган. Сибир шароитида чакандадан дизентерия, тери касалликлари, ревматизмга қарши шифобахш моддалар тайёрлаганлар. Кўпгина кадимий тиббий асарларда чаканда ўпка касалликларга қарши ишлатилган. Бундан ташкари чаканда препаратлари организмларда қон ҳаракатланишига ёрдам беради, мевалари томоқ касалликларини йўқотишга ёрдам беради. Ҳозирги кунда чаканданинг шифобахш хусусиятлари катта аҳамият берилмокда, шунинг учун меваларининг кимёвий таркиби турлича ўрганилаяпти. Чаканда — кам калорияли ўсимлик бўлиб ҳисобланади, унинг 100 грамм меваси 30 калория ажратади. Мевларининг нордонлиги 1,3 то 2,7% гача бўлади. Чаканда меваларида олма, щавел, янтар кислоалар учрайди, улар юқори физиологик фаолликга эга. Чаканданинг кўпгина ўрганган навларида шаҳар миқдори паст бўлиб — 3-6% ташкил этади. Чаканда меваларининг шифобахш хусусиятлари уларнинг таркибига ёғбўлиши билан боғлиқ. Чаканда ёғи таркибида кўп витаминлар ва бошқа биологик фаол моддалар топилган. Уларнинг микдори 1 то 18% бўлади. Чаканда ёғида витаминлардан Е, К, провитамин А ҳал бўлади, ёғ қолдиқлари таркибида стеарин табиатидаги моддалар топилган — ситостерин, фосфолипидлар, холинлар, каротин ва бошқалар. Чаканда таркибида кўп микдорда витамин Е учрайди. Чаканданинг мева ширбатида витаминлардан А, С, В1, В2, В6, Е, К, Р учрайди. Аскорбин кислотанинг микдори 37–268 мг/100 г мевада учрайди. Чаканда меваларининг таркибида аминокислоталар ҳам учрайди, масалан, аланин, фенилаланин, глутамин, систеин, лейсин, лизин, аргинин, серин, валин ва бошқалар. Бундан ташқари меваларда эфир ёғлар, микро-ва макроэлементлар ҳам учрайди. Чаканда мевалари таркибида 15 микроэлементлар топилган, улар темир, магний, марганес, мис, бор, олтингугурт, хлор, алюминий, кремний ва бошқалар. Бундан ташқари меваларнинг таркибида 8% ёғ топилган, шу туфайли у жуда яхши иммуномодулятор ва иммунопротектор бўлиб ҳисобланади [2, 27, 48]. Чаканданинг барглари ва пўстлоғи ҳам шифобахш бўлади. Чаканда баргларининг таркибида аскорбин кислота ва каротиноидлар, Р-фаол моддалар учрайди. Скелет новдаларининг пўстлоғида серотонин алкалоиди топилган, бу алкалоид асаб системасини фаолиятида катта аҳамиятга эга. Серотонин шишиклар фаолиятини тўхтатиши мумкин. Шундай қилиб, чаканда организмнинг табиий маҳсулотларига ўхшаб хилма-хил фармакологик таъсирга эга. Биологик фаол моддалар орқали чаканда эффектив шифобахш ўсимлик бўлиб ишлатилади. Чаканда ёғи кўпгина касалликларга қарши ишлатилади, масаслан ошқозон касаликлари, экзема, эрозия, гайморитлар, шишиклар, атеросклероз, авитаминозларда. Чаканда ёғининг шифобахш таъсирини кўп олимлар ўрганган. Бу ёғ кучли регенератив хусусиятга эга бўлиб, ҳужайраларни шишиклардан ҳимоя қилади ва антирадиант ҳисобланади. Чаканда таркибида бета-каротинни (провитамин А) бўлиши одам эмбрионини ривожланишига ёрдам беради, ҳомиладорлик яхши ўтиб, одамнинг умумий ҳолати ва ўсиш яхши даражада бўлади. Чаканда юқумли касалликларга ҳам қарши ишлатилади. Оғир шарроҳлик операсиялардан сўнг тезда яраларни тузатади, қон томирларини эластик ҳолатга келтиради. Токоферол моддасини етарли микдорда бўлиши юракнинг нормал ҳолатга келтиради. Чаканда маҳсулотларини профилактик жиҳатдан истеъмол қилиши одамларнинг соғлом бўлишига келтиради [27].Россияда шифобахш ва ароматик ўсимликлар институтида янги антивирус дори ишлаб чиқилган, у чаканда баргларидан тайёрланган, унинг номи-гипорамин. Бу дори микробларга, герпес, аденовирус, патоген замбуруғлар ва бактерияларга қарши ишлатилади Қалин матнҲозирги вақтда кўп янги навлар яратилган ва ёввойи чакандазорлардан истиқболли шакллар ажратилган, уларнинг таъми яхши бўлиб, таркибида юқори микдорда чаканда ёғи ва витаминлар топилган [20]. Чаканда парфюмер саноатида ҳам ишлатилади, ундан шампунлар, косметик кремлар, тери тозаловчилари, соч учун бўёқлар тайёрлайдилар. Чакандани ўрмончиликда ҳам катта аҳамияти бор. Бу ўсимлик илдизлари ёрдамида тез кўпайиб тупроқ эрозиясига қарши ишлатилади ва рекултивасияда катта аҳамияти бор. Шундай қилиб буғунги кунда чакандани кўп соҳаларда ишлатадилар уни ХХ1 асрнинг ўсимлиги деб ҳисоблайдилар. Чакандани кўп мамлакатларда ўрганадилар. Охирги йилларда МДҲ мамлакатларида, Хитойда, Монголияда катта саноат плантасиялар ташкил этганлар. Кўпчилик илмий ишлар Алтайда, Сибир боғдорчилик институтида, Нижни новгород селхозакадемиясининг ботаника кафедрасида ўтказиялаяати. Россияда илмий ишлар натижасида 50 яқин ҳар хил навлар яратилган. Ҳозирги кунда улар ҳар хил чет мамлакатлар билан ҳамкорликда генетико-селексион ишлар олиб бормокдалар [45, 48, 49]. Россиядан тажрибани орттириб, хитойликлар чакандани жуда катта майдонларда ўстираяптилар. Хитойликлар учун чаканда стратегик ўсимлик бўлиб ҳисобланади. Бу ўсимлик орқали экологик ҳолат яхшиланади, сув ва шамол эрозияси билан кураш ўтказиш мумкинлиги аниқланган. Хитой шароитида кўпгина унумли тупроқлар ювилиб кетмокда. Бунинг натижасида кўпгина тупроқлар фойдаланишдан чиқади. Шунинг учун чаканда орқали, унинг биологик хусусиятлари билан фойдаланиб бу муаамоларни ечиш мумкинлиги аниқланган. Чакандадан 250 та дан кўпроқ ҳар хил озиқали, доривор ва косметик маҳсулотлар тайёрланади. Чаканданинг таркибида провитамин А учрайди. Бу витаминни бору ёқлигидан одам эмбрионини ривожланиши, умуман одамнинг ўсиш ва ҳолати боғлиқ. Чаканда юқумли инфексион касалликларга ҳам қарши ишлатилади. Чаканда таркибида витамин Е-токоферол топилган. Бу витаминнинг таъсирида одам қариши секинлашади, юрак ва кўпгина ички органларни ишини фаоллаштиради. Нафас олиш органларининг ва ошқозон касалликларига қаршилик кўрсатади. Бу ўсимликнинг таркибида ёғли кислоталардан — линолев ва линолен тарқалган, улар одам организми учун муҳим, биооксидантлар ҳисобланади. Охирги пайтларда организмнинг оксидланиши тарқалиб, унда парчаланиш маҳсулотлари ва эркин радикаллар тўпланмоқда. Улар рак ҳужайраларини фаол ҳолатга келтирувчи бўлиб ҳисобланади. Лекин чаканда рак касалликларига қаршилик кўрсатадиган ўсимлик ҳисобланади. Унинг мевасида фурокумарин, лейкоантосиан, пўстлоғида — серотонин моддалари топилган, улардан ракка қарши препаратлар яратилмоқда. Бу препаратлар ундан кўп шишикларга қарши чиқиши мумкин. Ўзбекистонда бу ўсимлик кўпгина майдонларни эгаллаган ва асосан Зарафшон водийсида тарқалган. Бу ерда бу ўсимликнинг ҳар хил шакллари ва биологик хусусиятлари ўрганилаяпти. Лекин охирги пайтда антропоген омил таъсирида ёввойи чакандазорларнинг майдонлари қисқартирилаяпти. Бу асосан табиий чакандазорларнинг нотўғри ишлатилиши, дарахтларни кесилиши, ўрмонларни ҳимоя қилмаслик натижасида рўй беради. Чаканда — тўқайзорларда тарқалган ўсимлик бўлиб ҳисобланади. Ҳамма вақт нам жойларда, дарё бўйларида кенг тарқалади. Бу ўсимлик Марказий Осиёда, Қирғизистон ва Тожикистонда кенг тарқалган. Чаканда ўсимлигининг меваси ва мойи-Фруcтус эт олеум Ҳиппопҳаэс Ўсимликнинг номи. Жумруцимон чаканда-Ҳиппопҳаэ рҳамноидес Л.Оиласи. Жийдадошлар-Элаcагнасеаэ. Бўйи 4 — 6 м га етадиган икки уйли дарахт. Пояси сершох, тиканли, қўнғир яшил пўстлоқли. Барги оддий, чизиқсимон-ланцецимон, текис қиррали, юқори томони кулранг-тўқ яшил, остки томони оқиш, қўнғир рангли тангачалар билан қопланган. Пояда калта банди билан кетма-кет жойлашган. Гуллари бир жинсли, кўримсиз. Оталик гуллари майда, кумуш қўнғир рангли, калта бошоқларга тўпланган, гул қўрғони 2 та эллипссимон баргчадан ташкил топган. Оталиги 4 та, оналик гуллари 2-5 тадан бўлиб, қисқача банди билан шохлар қўлтиғига ўрнашган гулқурғони найчасимон, икки бўлакли, ичи сариқ рангга бўялган. Оналик тугуни бир хонали, юқорига жойлашган. Меваси-шарсимон ёки чўзиқроқ, тўқ сариқ ёки қизғиш рангли, серсув, данакли мева. Апрел-майда гуллайди, меваси августдан октябргача пишади. Меваси тўқимасидан шохларида келаси йилгача сақланади. Географик тарқалиши. Дарё, кўл ва денгизларнинг шағалли, қумли қирғоқларида, текислик ва тоғларда ўсади. Ўрта Осиёда, Сибирда, Кавказ ва Европада ўсади. Маҳсулот тайёрлаш. Кузда ёки қишда йиғилади. Илгари мева пишгандан кейин, қишда шохларини қирқиб қоқиб олинади. Меваси музлаганда бузилмайди. Ҳозирги вақтда махсус мосламалар билан идишларга мевалар шохларидан сидириб терилади, барглардан тозаланиб ўша куниёқ заводларга юборилади. Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот думалоқ ёки бир оз чўзиқроқ шаклли, серсув, данакли мевадан иборат, хушбўй ҳидли, тилла ранг сариқ ёки қизғиш рангга бўялган бўлиб, узунлиги 0,8-1см. Данаги силлиқ, жигарранг, тухумсимон. Кимиёвий таркиби. Мева таркибида 450% витамин C, 0,035 мг % вит. Б1, 0,056 мг % вит. Б2, 145 мг % вит. Е, 60 мг % каротин, 0,79 мг % фолат кислота, 9% гача ёғ (меванинг юмшоқ қисмида) органик кислоталар ва бошқа моддалар бор. Уруғи таркибида 12,5% ёғ, 0,28 мг % вит. Б1, 0,38 мг % вит. Б2, 14,3 мг % вит. Е, 0,3 мг % каротин бор.(Бекназар Ўралов) Чаканда мойи ярим қурийдиган, тўқ сариқ рангли, таркибида 180–300 мг % каротиноидлар (шу жумладан 40 — 100 мг % каротин), 110 — 165 мг % витамин Е ва П бўлади. Ишлатилиши. Чаканда мойи оғриқ қолдирувчи, ярани тез битирадиган таъсирга эга. Нур касаллигидан шикастланган тери яралари, куйган қизилўнгачни, ме’да ярасини ва гинекологик касалликларни даволашда чаканда мойи-Олеум Ҳиппопҳаэс сифатида ишлатилади. Чаканда мойи-бу сувсизлантирилган мевани кунгабоқар ёғи билан экстракция қилиб олинган препаратдир. Препарат таркибида каротиноидлар 180 — 200 мг % бўлиши керак.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |