Чанғи икки кураши – қишки спорт тури бўлиб, унда спортчилар икки йўналишда: чанғида сакраш ва чанғи югуриш бўйича беллашадилар. Ушбу спорт тури Қишки Олимпиада ўйинлари дастурига 1924-йилдан бошлаб киритилган ва шундан буён узлуксиз ўтказиб келинмоқда. Халқаро чанғи федерацияси (ФИС) томонидан ташкил этиладиган чанғи икки кураши бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари эса 1983-йилдан бери ўтказилади..

Кўплаб мусобақаларда Гундерсен усули қўлланилади. Бу тизимга кўра, чанғида сакраш босқичидаги натижалар асосида спортчиларга чанғи югуриш босқичида вақт устунлиги ёки кечикиши белгиланади. Яъни сакрашда яхши натижа кўрсатган иштирокчи югуриш босқичини аввалроқ бошлайди.

Тарихи

Чанғи икки кураши бўйича илк йирик мусобақа 1892-йилда Норвегиянинг Осло шаҳрида, биринчи Ҳолменколлен чанғи фестивали доирасида ўтказилган. Норвегия қироли Олав В ҳам моҳир сакровчи бўлган ва 1920-йилларда Ҳолменколлен мусобақаларида қатнашган.

Дастлаб, 1950-йилларгача мусобақалар аввал чанғи югуриш, сўнг чанғида сакраш тартибида ўтказилган. Кейинчалик тартиб ўзгартирилган, чунки югуриш босқичидаги катта фарқни сакраш орқали қоплаш қийин бўлган.

Тарихан ушбу спорт тури норвегиялик спортчилар устунлиги билан ажралиб турган, шунингдек фин спортчилари ҳам муваффақиятли иштирок этган. 1960-йилги Қишки Олимпия ўйинларида Ғарбий Германия вакили Георг Тҳома олтин медални қўлга киритиб, Скандинавия давлатларининг узоқ йиллик устунлигига барҳам берган[1].


2016-йил ноябр ойида аёллар ўртасида мусобақаларни ФИС даражасида йўлга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 2021-йилдан бошлаб аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақалари расман ўтказила бошланди[2]. Аёлларнинг Олимпиада ўйинларидаги дебюти 2022-йилга режалаштирилган эди, бироқ 2018-йилда Халқаро Олимпиада қўмитаси томонидан бекор қилинди[3]. 2022 ва 2026-йилги Қишки Олимпиада ўйинларида нордик комбинация фақат эркаклар ўртасидаги мусобақаларни ўз ичига олган ягона спорт тури бўлиб қолди. 2019-йилдан бошлаб аёллар ФИС Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига расман киритилган.

Турлари

Ҳозирги кунда Жаҳон кубоги босқичларида қўлланиладиган чанғи икки кураши форматлари қуйидагилардан иборат[4]:

• Индивидуал Гундерсен – мусобақа оддий ёки катта трамплиндан бир марталик сакраш билан бошланади. Ўша куннинг ўзида 10 км масофага чанғи югуриш пойгаси ўтказилади. Ғолиб сакраш босқичида энг юқори натижа қайд этган спортчи бўлиб, у югуришни 00:00:00 вақтда бошлайди. Қолган иштирокчилар сакраш натижаларига қараб вақт кечикиши билан старт оладилар. Финиш чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтган спортчи умумий ғолиб деб эълон қилинади. Ушбу форматнинг кенгайтирилган тури – Финал Индивидуал Гундерсен бўлиб, унда икки сакраш ва 15 км эркин услубдаги чанғи югуриш ўтказилади.

• Нордиc Cомбинед Трипле - 2013–14-йилги мавсумда жорий этилган. Мусобақа уч кун давомида уч хил дастур асосида ўтказилади ва якунда умумий ғолиб аниқланади. Ғолибга қўшимча Жаҳон кубоги очколари ҳамда мукофот пули берилади:

1-кун: 1 сакраш + 10 км (Пролог)

2-кун: 1 сакраш + 15 км Индивидуал Гундерсен (1-кун натижаларига кўра энг яхши 50 спортчи)

3-кун: 2 сакраш + 20 км Финал Индивидуал Гундерсен (2-кун натижаларига кўра энг яхши 30 спортчи)

• Жамоавий мусобақа (Теам Эвент) - 1980-йилларда жорий этилган. Ҳар бир жамоа тўрт нафар спортчидан иборат бўлади ва уларнинг ҳар бири биттадан сакрашни амалга оширади. Тўпланган умумий очколар асосида чанғи югуриш (4 × 5 км эстафета) босқичи учун вақт фарқлари белгиланади. Финишга биринчи етиб келган жамоа ғолиб ҳисобланади.

• Теам Спринт - ҳар бир жамоа икки нафар спортчидан иборат. Ҳар бир спортчи биттадан сакрашни бажаради. Саккаш натижаларига кўра вақт фарқлари белгиланади ва кейинги чанғи югуриш босқичи ўтказилади. Финишга биринчи бўлиб етиб келган жамоа мусобақада ғолиб бўлади.

• Масс Старт - бу форматда дастлаб чанғи югуриш ўтказилади. Барча спортчилар 10 км масофага бир вақтда старт оладилар (эркин услуб). Югуриш натижалари кейинчалик сакраш босқичи учун очколарга айлантирилади. Якуний ғолиб очколар тизими асосида аниқланади. Ушбу формат 2018-йилда, ўн йиллик танаффусдан сўнг, Жаҳон кубоги дастурига қайтарилган. Қоидаларга киритилган, бироқ ҳозирда Жаҳон кубогида қўлланилмайдиган формат:

• Жарима пойгаси (Пеналтй Раcе) – вақт жаримаси қўшиш ўрнига, чанғи пойгаси (кросс) босқичига қўшимча масофа бириктирилади.

Олимпия ўйинларидаги баҳслар қуйидагилардан иборат: – Эркаклар ўртасида спринт (К120 трамплин) – якка тартиб. – Чанғидан сакраш (К90, 70 метрли трамплин). – Жамоавий мусобақа (4×5 км)[5].

Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида нордик комбинация мусобақаси ўтказилмайди.

Жиҳозлар

Чанғи боғламалари (Ски биндингс) – Оёқ кийимининг фақат олд (бармоқлар) қисми чанғига маҳкамланади. – Кросс босқичида боғлама шундай жойлаштириладики, чанғининг умумий узунлигининг 57% дан ортиғи олд қисм сифатида ишлатилмаслиги керак. – Сакрашда эса оёқ кийимининг пошнаси чанғига арқон ёки алюминий таянч орқали уланади. Бу уч қисмнинг пастга тушиб кетишини ёки парвоз вақтида чанғиларнинг тебраниб кетишини олдини олади.

Чанғи этиклари (Ски бооц) – Сакраш учун: орқа қисми баландроқ, эгилувчан, лекин мустаҳкам; олд томони пастроқ кесилган бўлади. Бу спортчига ҳавода олдинга эгилиб туришга имкон беради. – Кросс учун: конкида учиш услубига мўлжалланган махсус этик ишлатилади.

Чанғи костюми ва шлем (Ски суит анд ҳелмет) – Спортчи махсус аэродинамик костюм ва ҳимоя шлеми кияди.

Чанғилар (Скис) – Сакраш чанғилари спортчининг бўйининг максимал 145% игача бўлиши мумкин. – Кросс чанғилари эса 2 метргача узунликда бўлиши мумкин.

Чанғи таёқчалари (Ски полес) – Кросс босқичида ҳаракатланиш учун ишлатилади.

Чанғи муми (Ски wах) – Тезликни ошириш учун сирпаниш муми (глиде wах) иккала турда ҳам қўлланилади. – Кроссда эса қўшимча равишда итарилиш (киcк wах) муми ҳам ишлатилади.

Манбалар

  1. ↑ „Нордиc Cомбинед Эқуипмент анд Ҳисторй“. ФИС. Қаралди: 2014-йил 11-ноябр.
  2. ↑ „Деcисионс оф тҳе Аутумн 2016 ФИС Cоунcил Меэтинг“ (эн). Интернатионал Ски Федератион (2016-йил 5-ноябр). 2016-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-ноябр.
  3. ↑ „ФИС Cонгресс: Ҳисториc степс фор Нордиc Cомбинед Ладиэс“ (эн). www.фис-ски.cом. Қаралди: 2018-йил 28-ноябр.
  4. ↑ „Нордиc Cомбинед Wорлд Cуп“. ФИС. 2017-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-ноябр.
  5. ↑ „Нордиc Cомбинед“. ИОC. Қаралди: 2014-йил 11-ноябр.