Моҳамед Кҳелифати (арабча: محمد خليفاتي‎‎, Муḥаммад Кҳалīфāтī; 1966-йил 11-июлда туғилган) – Чеб Мами (арабча: شاب مامي‎‎, шāбб мāмī) номи билан танилган жазоирлик мусиқачи ва қўшиқчи. У араб тилида, баъзан эса франсуз ёки Шарқий араб лаҳжаларида қўшиқ айтади. Халқаро миқиёсда у 1999-йилда тақдим этилган Стингнинг „Десерт Росе“ синглидаги вокали орқали танилган.

Чеб Мами
شاب مامي
Cheb Mami 1986-yilda
Чеб Мами 1986-йилда
Умумий маълумот
Таваллуди Моҳамед Кҳелифати
محمد خليفاتي
1966-йил 11-июл (1966-07-11) (60 ёш)
Саïда, Алгериа
Жанрлар Раï[1]
Касби
  • Мусиcиан
  • сингер-сонгwритер
Фаолият йиллари 1982–пресент
Лейбллар

Ҳаёти

Чеб Мами Жазоирнинг Граба-эл-wед шаҳрида туғилган. Ваҳрондан 170 километр жанубда бўлган ушбу шаҳар Жазоирнинг шимоли-ғарбий ҳудудида жойлашган[2].

Фаолияти

1985-йилда Чеб Мами Парижга кўчиб ўтган. Кейинчалик у Жазоирда икки йил ҳарбий хизматни ўтаб, армия базаларида ишлаган. 1989-йил май ойида Парижга қайтиб келган. У АҚШ, Голландия, Германия, Швейсария, Испания, Скандинавия ва Англия бўйлаб гастролларда бўлган.

Чеб Мами мусиқаси Ўрта ер денгизи ва Ғарб таъсири, жумладан турк, фламенко ва юнон мусиқалари, шунингдек, лотин мусиқаси аралашмасидан ҳосил бўлган. Унинг овози Андалусия аксентлари билан ажралиб туради ҳамда унинг мусиқаси ҳам анъанавий ва замонавий қўшиқ услубларининг уйғунлигидан ҳосил бўлган.

1999-йилда Стингнинг „Бранд Неw Дай“ албоми чиқарилганда, жуфтликнинг „Десерт Росе“ дуэти бутун дунё чартларида юқори ўринларни эгаллай бошлаган ва Сатурдай Нигҳт Ливе, Тҳе Тодай Шоw, Жей Лено, Давид Леттерман ва Граммй мукофотлари трансляциясиларида жонли ижрода куйланган[3].

Плагиат

2015-йил июл ойида Чеб Мами ўз матнларини плагиат қилгани учун Чеб Рабаҳга 200 минг евро товон тўлаши керак эди. Кўриб чиқилаётган қўшиқларга эса „Ле раï cъэст чиc“, „Маданите“, „Ма виэ деух фоис“ ва „Гуалби Гуалби“ каби тароналари кирар эди[4].

Танланган дискографияси

  • Манетзуатчи (1985)
  • Доуни л’блади (1986)
  • Оуач Эцалини (1986)
  • Ле Принcе ду Раï (1989)
  • Лет Ме Раï (1990)
  • Лазраг Саâни(1991)
  • Наҳмек тоужоурс я талеб (1996)
  • Мели Мели (1998)
  • Димари (Чеба Заҳоуаниа билан) (2000)
  • Деллали (2001)
  • Ду Суд ау Норд (2003)
  • Жонли ёки Гранд Рех (2004)
  • Лаяли (2006)

Манбалар

  1. ↑ Азпири, Жон „Чеб Мами – Деллали“. АллМусиc. Қаралди: 2014-йил 16-октябр.
  2. ↑ „Раи ребел“. Детроит Метро Тимес.
  3. ↑ Росенберг, Дан.
  4. ↑ „Ла стар ду раï Чеб Мами эт ЭМИ cондамнéс поур плагиат“. 20минутес.фр (2015-йил 13-июл). Қаралди: 2015-йил 5-октябр.