Cherepitsa
Черепица (рус.) — асосан, бино томига ёпиш учун ишлатиладиган қурилиш материали. Черепицаларнинг аксарияти сопол ва сементқум қоришмасидан тайёрланади. Сопол черепицалар 1000— 1100°C да куйдириш йўли билан, сементқум қоришмали черепицалар эса механик пресслар ёрдамида тайёрланади. Черепица камида 30° ли том устига ўрнатилган ёғоч рейкаларга бир-бирига илаштириб териб чиқилади. Ўзбекистонда кам тарқалган, лекин кейинги йилларда пластмасса, металл ва бошқа материаллардан тайёрланган черепицалар пайдо бўла бошлади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |