Чжан сян (? милоддан аввалги тахминан 103) — хитойлик дипломат ва сайёҳ. Милоддан аввалги 138 йил император Уду томонидан гарбга, юечжилар билан ҳуннуларга қарши иттифоқ тузиш мақсадида юборилган. Ҳуннулар қўлига тушиб қолиб, фақат 10 йил ўтгачгина қочишга муваффақ бўлиб саёҳатини давом эттирган. Қайтишда яна ҳуннулар қўлига тушган, лекин тез орада қочишга эришган. Милоддан аввалги 115 йил элчиларга бош бўлиб Хитой чегараларидан ғарбдаги кўчманчи усун қабиласи ҳукмдори (гунмо) ҳузурига жўнатилган. Ч.С. уни Хитой билан иттифоқ тузишга кўндирган. Ч.С. томонидан Хитойдан Ўрта Осиёга босиб ўтилган йўл кейинчалик Европада Буюк ипак йўли номини олган.

Ғарбий ўлкалар — Ўрта Осиё ва Шарқий Туркистон Ч.С. саёҳатигача хитойликларга номаълум бўлиб келган. Хитойнинг Ғарбий ўлка билан дипломатик алоқалар ўрнатишига асосий сабаб милоддан аввалги И асрнинг 1ярмида ҳуннулар билан юечжилар (тохарлар) ўртасидаги уруш бўлган. Бу урушда юечжилар енгилиб, уларнинг аксари кисми ҳозирги Гансу вилоятидан Еттисувга кўчган, бироқ бу ерда ҳам ҳуннулар уларга тинчлик бермай қувғин қилганлар. Улар Ўрта Осиёнинг жан.га, Бақтрияга кетишга мажбур бўлишган, у ерда ЮнонБақтрия подшолигитл вайрон этишда бошқа қабилалар билан иштирок этишган. Кейинчалик юечжиларнинг авлодлари Кушон подшолигини барпо этишган.

Юечжилар ҳуннуларга қарши курашда ўзларига иттифоқчи излашган. Хитойнинг Хан сулоласи ҳам ҳуннуларга қарши кураш олиб бормоқда эди. Ч.С. ғарб сафарида унга ҳун йўлбошловчиси Тани Хунуганфу ҳамриугик қилган. Бироқ йўлда у хуннулар томонидан қўлга олиниб уларнинг ҳукмдори ҳузурига келтирилган. Ч.С.ни ҳунну қизга уйлантирганлар, ундан бир ўғил фарзанд курган. Пекин қулай фурсат келиши билан у ҳамрохлари билан асирликдан қочиб, саёҳатини давом эттирган. У қад. Фаргона — Даванта келган. Даван ҳокими Хитой билан дипломатик алоқалар ўрнатиш нияти борлигини айтган. Ч.С. Даван аҳолиси машғулоти ҳақида қимматли маълумотлар қоддирган. Император Удига, айниқса, Даван тулпорлари ёқиб қолган. Ч.С. Давандан Кангюйга (қаранг Қанг давлати) ўтган, сўнг жан.га Дахя (Бақтрия)га борган. У ерда бир йил туриб орқага қайтган, лекин йўлда яна ҳуннулар қўлига тушиб қолган. Бироқ 1 йилдан кейин, ҳуннулар ўрдасидаги ички низолардан фойдаланиб Хитойга қочиб боришга муваффақ бўлган. Унинг ғарбий ўлкаларга қилган 1саёҳати 13 йил давом этган. У билан йўлга чиққан 100 та ҳамроҳидан атиги 2 киши — ўзи ва йўлбошловчиси соғсаломат қайтиб келишган. Хитойга қайтиб келгач, Ч.С. императорга батафсил ҳисобот тайёрлаган. Ўз ҳисоботида Ўрта Осиёдаги давлатлар, мулклар — Даван, Усун, Кангюй, Дахя, Янсай, Катта Юечжи ва бошқа ҳақида маълумот келтирган.

Адабиёт

  • Ртвеладзе Э. В., Великий шёлковий пут, Т., 1999.