40°14′38″Н 71°02′07″Э / 40.24389°Н 71.03528°Э / 40.24389; 71.03528 Чўнғара (шунингдек Шимолий Сўх ёки Калача) — Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги қишлоқ. Сўх дарёсининг ўнг ирмоғидаги Шимолий Сўх эксклави ҳудудларини эгаллайди. Аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади. Эксклав асосан 1999-йилдаги ислом жангарилари тажовузидан кейин қирғиз-ўзбек муносабатларини қийнайдиган масала ҳисобланади. Эксклав чегаралари ўзбеклар томонидан миналаштирилган. Бунинг натижасида ҳозиргача тинч аҳоли, асосан чўпонлар вафот этмоқда[1].

Чўнғара
Skyline of Choʻngʻara
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Фарғона вилояти
Туман Сўх тумани

Чегираларнинг демаркация қилиниши

2026-йил 24-июнда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегараларни демаркация қилиш келишувига кўра, Чўнғара ва унга туташ Тоштепа қишлоғи у ерда яшовчи тахминан 2,5 минг нафар аҳолиси (этник қирғизлар) билан бирга Қирғизистон таркибига ўтказилди. Бунинг эвазига Қирғизистон Ўзбекистонга чегара ҳудудидан майдони жиҳатидан тенг бўлган ер участкаларини топширди. Шунингдек, минтақадаги транспорт қатновини яхшилайдиган Сай–Таян автомобил йўли қурилиши учун томонлар ўзаро 236 гектар тенг қийматли ер майдонларини алмашишган[2].

Манбалар

  1. ↑ Чьи мины и на чьей земле? Кыргызстан и Узбекистан разбираются с минными полями|, 2014-05-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-01-06
  2. ↑ „Фарғона вилоятига қарашли Чўнғара ва Тоштепа қишлоқлари Қирғиз республикаси таркибига ўтди“. Ойина.уз (2026-йил 24-июн). Қаралди: 2026-йил 24-июн.