Chori Avaz
Чори Аваз (1957-йил 11-декабр; Ғузор, Ўзбекистон ССР – 1992-йил 29-сентябр, Тошкент, Ўзбекистон) – шоир, таржимон ва муҳаррир. Таржимон ўлароқ Фин эпоси „Калевала“ достонини ҳамда Рюноксе Акутагава каби шоирларнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган[1][2].
| Чори Аваз | |
|---|---|
| Файл:Чори Аваз.жпг | |
| Таваллуди |
11-декабр 1957-йил |
| Вафоти |
29-ноябр 1991-йил (33 ёшда) |
| Касби |
шоир таржимон муҳаррир |
| Ижод қилган тиллари | Ўзбекча |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Чори Аваз 1957-йил 11-декабр куни Қашқадарё вилоятига қарашли Ғузор туманида туғилган. У 1985-йил Ўзбекистон миллий университетининг филология факултетини тамомлаган. Юлдузча, Чўлпон нашриётларида муҳаррир, Насаф нашриётида бош муҳаррир бўлиб ишлаган[3].
Асарлари
Чори Авазнинг тириклик чоғида „Бахтиёрлик шу эмасми?“ номли эсселар китоби, шунингдек, „Тортилган камон“, „Уйғонишдан ўзга толе излама“, „Куз эртаси“ (1992) каби асарлари нашр этилган[4]. Вафотидан кейин "Сайланма", "Яшил сўқмоқ" номли китоблари чоп этилган. Ше'рлари инглиз, араб, турк тилларига таржима қилинган.
Таржималари
Чори Аваз таржимон сифатида поляк ёзувчиси Минковскийнинг „Бақалоқ“ қиссасини, япон адиблари Рюноске Акатугаванинг „Қоронғиликдаги суҳбат“, „Пигмей сўзлари“ асарларини ва Исикава Такубокунинг „Танкалар“ асарларини, шунингдек, фин халқ эпоси ҳисобланган „Калевала“ достони, Котиб Ёсиннинг „Гриф“ асарларини ўзбек тилига ўгирган[5].
Асарлари таржимаси
Чори Авазнинг рафиқаси Зебо Омонова ташаббуси билан шоирнинг шеърлари турли тилларга таржима қилинган. Хусусан, 2022-йил инглиз тилига таржима қилинган асарлари тақдимоти Мисрда бўлиб ўтган. 2023-йил Анқаранинг Йилдирим Боязид университети билан ҳамкорликда шоирнинг турк тилига таржима қилинган „Айдıнлıк ҳаяллер“ китоби нашрдан чиққан ва тақдимоти бўлиб ўтган. 2024-йил апрел ойида эса Озарбайжон пойтахти Бакуда ҳам бир гуруҳ таниқли озар адабиёцҳунослари иштирокида озар тилидаги ше'рлари тақдимоти бўлиб ўтган[5][6].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Чори Аваз (1957-1992)“ (ру-РУ). www.зиёуз.уз (2013-йил 26-сентябр). Қаралди: 2024-йил 26-март.
- ↑ Абидов, Азам „Тwо поэмс бй Чори Аваз“ (эн-УС). Азам Абидов (2020-йил 2-сентябр). Қаралди: 2024-йил 26-март.
- ↑ „Чори Аваз“ (26.09.2013автор). 2024-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26.09.2013автор.
- ↑ „Чори Аваз. Ше’рлар & А’зам О’ктам. До’ст ҳақида со’з & Холдор Вулқон. Чори Аваз хотирасига | Хуршид Даврон кутубхонаси“. кҳ-даврон.уз. Қаралди: 2024-йил 26-март.
- ↑ 5,0 5,1 „Қашқадарё газетасининг расмий веб сайти“ (эн-УС). Қашқадарё газетасининг расмий веб сайти. 2024-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 26-март.
- ↑ уза.уз „Яхши ше’р, дилга яқин сатрлар барҳаёт“ (уз). Уза.уз (2023-йил 12-октябр). Қаралди: 2024-йил 26-март.