Chorshanba (shaharcha)
Чоршанба (русча: Чаршанбе) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманига қарашли шаҳарча. 2009-йил 13-мартда Вазирлар Маҳкамасининг 68-сонли қарорига биноан шаҳарча мақоми берилган[2]. Шаҳарчанинг Чоршанби, Чоршанбе шаклидаги номлари ҳам учрайди.
| Шаҳарча | |
| 39°02′07.4″Н 66°57′36″Э / 39.035389°Н 66.96000°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Шаҳрисабз тумани |
| Қачондан бери шаҳарча | 2009 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Почта индекс(лар)и | 181325[1] |
|
| |
Этимологияси
Шаҳарча номи чор ва шанби сўзларининг бирикишидан таркиб топган. Чоршанби бу ҳафтанинг аслида тўртинчи куни ҳисобланади, ҳозирги кунлар кетма-кетликда эса чоршанба ҳафтанинг учинчи куни. Чоршанба ҳафтанинг ўртасидаги кун ҳисобланади. Шаҳарча жойлашган ҳудуд ҳам айни оралиқ, ўрталикда жой олганлиги сабабли шундай номланган. Қадимда Шаҳрисабзнинг Мираки йўли марказида бозор бўлган. Бозор яқинида қишлоқча барпо этилган. Бозор ҳафтанинг чоршанба кунларида фаолият юритганлиги ва айни марказдалиги ҳисобига қишлоқча Чоршанба номини олган. Аниқроғи аввалига чаҳоршанба кейин эса Чоршанба (Чоршанби) шаклига ўзгариб кетган[3].
Жойлашуви
Чоршанба шаҳарчаси Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманининг ғарбий қисмида Қутчи (жанубда), Чуқун (ғарбда), Бешкапа (шимоли-ғарб), Темирчи (шарқда) шаҳарчалари оралиғида жойлашган.
Аҳолиси
1-январ 2016-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Чоршанба шаҳарчасида 3500 дан ортиқ аҳоли яшаган. Бу 3 йил аввалги ҳисоб-китоб натижасидидан 300 тага ортиқдир[4].
Аҳолининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил эца ҳам, шаҳарчада тожик, қозоқ, қорақалпоқ ва бошқа миллат вакиллари яшайди.
Иқлими
Чоршанба шаҳарчасининг иқлими кескин континентал бўлиб, йиллик ўртача ҳарорат 14,7° C га тенг. Январ ойининг ўртача ҳарорати 0,8° C, энг паст ҳарорати —26° C. Июл ойининг ўртача ҳарорати 28° C, энг юқори ҳарорати 43° C.
Ёғин миқдори
Шаҳарчага йиллик 545 мм миқдорида ёғин тушади. Вегетация даври — 219 кунга тенг.
Тупроғи
Шаҳарча ҳудудида бўз, жигарранг ва қўнғир тоғ ўрмон тупроқлари кенг тарқалган.
Манбалар
- ↑ „Қашқадарё вилояти“. голденпагес.уз. Қаралди: 08-2023.
- ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
- ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 311-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9.
- ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 155-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.