Чхонжин – КХДРнинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар. ХамгёнПукто провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳрлиси 520 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари чорраҳаси. Япон денгизи соҳилидаги музламайдиган порт. Мамлакатнинг йирик қора металлургия маркази. Машинасозлик (кемасозлик, станоксозлик, кончилик жиҳозлари, қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқариш), тўқимачилик (жумладан, сунъий ипак), кимё саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Балиқ овланади.