Cleveland
Cлевеланд — АҚШнинг Оҳио штатида жойлашган шаҳар. Cуяҳога округи таркибига киради. Огаё штатида, Эри кўлининг жануби соҳилида жойлашган. Мамлакатнинг муҳим саноат, молия ва йирик маданий марказларидан бири. Аҳолиси 478 минг киши (2000). Шаҳар орқали Атлантика океани соқилини Детройт ва Чикаго шаҳарлари билан боғловчи асосий темир йўл ва шоссе магистраллари ўтган. Халқаро аэропорт бор. К. — Буюк кўллар системасидаги энг катта порт. Саноатининг етакчи тармоқлари: қора металлургия, металлсозлик, кимё, умумий машинасозлик, электротехника ва радиоэлектроника. Қурилиш материаллари ва порт ускуналари, станок ва ускуналар, рақста ва самолёт қисмлари, саноат ва маиший электр жиҳозлари, йўл-қурилиш машиналари, кончилик, озиқ-овқат, полиграфия саноати учун жиҳозлар, дори-дармон ишлаб чиқарилади. Полиграфия, тикувчилик, озиқ-овқат, нефтни қайта ишлаш, кемасозлик корхоналари мавжуд. Шаҳарда бир неча олий ўқув юрти, жумладан, университет (1826), илмий тадқиқот марказлари, музейлар, театрлар бор. К.га 1796-йилда асос солинган[1].
Cлевеланд | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 41°28′56″Н 81°40′11″W / 41.48222°Н 81.66972°W | |
| Мамлакат | АҚШ |
| Штат | Оҳио |
| Округ | Cуяҳога |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Франк Г. Жаcксон (Д) |
| Майдон | 2,134 км2 (824 кв ми) |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | 199 м |
| Аҳолиси (2011) |
393,806(УС:47тҳ) |
| Вақт минтақаси | УТC-4, ёзда УТC-3 |
| Телефон коди | 216 |
| ФИПС коди | 39-16000 |
|
| |
Аҳолиси
Географияси
Майдони — 213,4 км2. Шундан 200,9 км2 қуруқлик, 12,5 км2 эса сув майдонидир. Денгиз сатҳидан ўртача 199 м баландликда жойлашган.

Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Cенсус 2000 ПҲC-Т-5. Ранкинг Таблес фор Инcорпоратед Плаcес оф 100,000 ор Море: 1990 анд 2000 Табле 2. Инcорпоратед Плаcес оф 100,000 ор Море, Ранкед бй Популатион: 2000 Соурcе: У.С. Cенсус Буреау (Интернет Релеасе дате: 2-апрел 2001-йил)
Ҳаволалар
- www.cитй.cлевеланд.оҳ.ус (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-11-27 санасида архивланган)
| АҚШ географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |