Натионал Ассемблй оф Бангладеш, Дҳака.

Дакка, Дҳака (ҳосилдорлик маъбудаси номидан) — Бангладеш пойтахти. Ганг-Браҳмапутра дарёси делтасидаги порт. Мамлакатнинг ва Дакка вилоятининг маъмурий сиёсий, иқтисодий, маданий ва диний маркази. Аҳолиси 3,8 млн. киши (шаҳар атрофи билан 7,4 млн., 1998).

Дакка Бенгалиянинг энг кўҳна шаҳарларидан, 1608—1717-йилларда унинг пойтахти. ХВИИ—ХВИИИ-аср бошларида хунармандчилик ва савдонинг дунёдаги энг йирик марказларидан бўлган. Даккада ишланган муслин (юпқа газлама), кашта, олтин ва кумушдан ясалган буюмлар кўп мамлакатларда, жумладан Европада ҳам машҳур бўлган. Англия истилосидан кейин (ХВИИИ аср) Ҳиндистонга Англиядан кўплаб газламалар келтирила бошлагач, маҳаллий ҳунармандчилик ва савдо инқирозга учради. ХХ аср бошида Дакка миллий озодлик ҳаракатининг марказларидан бири бўлди. 1906-йилда Даккада мусулмонлар лигаси тузилди. Покистон давлати ташкил топгандан сўнг Дакка 1947—1971-йилларда Шарқий Покистон (Шарқий Бенгалия)нинг маъмурий маркази, 1971-йил декабрдан, Шарқий Бенгалия озодликка эришгандан сўнг вужудга келган Бангладеш Халқ Республикасининг пойтахти.

Дакка— муҳим транспорт йўллари тугуни. Халқаро аэропорт бор. Дакка ва унинг атрофи, Нараянганж шаҳри билан бирга, мамлакат шарқий қисмининг асосий саноат раёнидир. Мамлакатдаги ип газлама, жун, озиқ-овқат, кимё, металлсозлик, ойна, кўн саноатларининг асосий қисми Даккада жойлашган. Дакканинг кўҳна қисмида Лал Багҳ қалъаси, Сат Гумбаз масжиди, Катта бозор (ХВИИ аср), "Юлдузлар масжиди" (ХВИИИ аср); Янги шаҳар қисмида университет, Янги масжид, Санъат институти, Миллий кутубхона, ҳукумат идоралари ва бошқалар бор.

Манбалар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил