Данғара тумани (аввалги номи Фрунзе) — Фарғона вилоятидаги туман. 1939-йил 10-февралда ташкил этилган (1962-йил 24-декабрда Поп тумани билан бирлаштирилган. 1970-йил 7-декабрда қайта тузилган). Данғара тумани вилоятнинг Бувайда, Учкўприк, Ўзбекистон, Фурқат туманлари, Қўқон шаҳри, Наманган вилоятининг Поп тумани, Тожикистон Республикасининг Ашт тумани билан чегарадош. Майдони 0,45 минг км2. Аҳолиси: 2023- йилнинг 1-апрел ҳолатига Данғара туманининг доимий аҳолиси сони 173 730 кишини ташкил этди. Данғара туманида 1 шаҳарча (Данғара), 46 та маҳалла фуқаролари йиғини мавжуд. Маркази — Данғара шаҳарчаси.[2]

Данғара тумани
Дангаринский район



туман
Таркибида Фарғона вилояти
Маъмурий маркази Данғара
Раҳбари Шуҳрат Тожиҳакимов [1]
Расмий тиллар Ўзбек
Аҳоли (2023 йил 1-апрел ҳолатига) 173 730
Зичлиги 404 киши./км²
Миллатлар таркиби о'збек, тожик, рус ва бошқалар
Динлар таркиби мусулмонлар
Майдони 430 км²
Вақт минтақаси УТC+5
Автомобил рақами коди 40
Харитада
Dangʻara tumani xaritada

Табиати

Данғара тумани релефи асосан текислик. Унинг жануби-ғарбий қисми Сўх ёйилмасининг шимоли-ғарбий чеккасида, шимоли-ғарбий қисми эса Сирдарёнинг биринчи ва иккинчи террасаларида жойлашган. Тўртламчи даврнинг гил, қумоқ ва қумлари тарқалган. Туманнинг шимоли-ғарбида бархан, дўнг қумлар бор. Иқлими континентал иқлим. Ёзи иссиқ, қиши бирмунча юмшоқ. Июлнинг ўртача темпатураси 26,8°, январники —2,2°. Вегетация даври 220 кун. Йилига ўртача 110 мм ёғин тушади. Баҳор ва кузда кучли „Қўқон шамоли“ эсади. Данғара туманида Наймансой, Оқтепасой, Урганжи ариқлари бор. Туман ҳудудидан Сирдарё оқиб ўтади. Сирдарё суви Абдусамат ва Олҳамак насос стансиялари орқали чиқарилади. Артезиан ва дренаж қудуқлари ёрдамида ер ости сувларидан ҳам фойдаланилади. Тупроқлари асосан суғориладиган ўтлоқ, қумли ўтлоқ ва шўрхоклардан иборат. Ёввойи ўсимликлардан қумликларда саксовул, қандим, юлғун, пастқамликларда янтоқ, шувоқ, оқбош, шўрхокларда қорабароқ, балиқкўз, тўрғайўт, Сирдарё соҳилларида туранғил, тол, чинғил ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан чиябўри, тулки, бўри, тўқай мушуги, кемирувчилар, қушлардан чумчуқ, ҳинд майнаси, тўрғай, ўрдак, қашқалдоқ, қирғовул ва б. яшайди.

Аҳолиси

2023-йилнинг 1-октабр ҳолатига Данғара туманининг доимий аҳолиси сони 176 099 кишини ташкил этди.

👇Шундан:

🔴Аёллар сони – 87 161 киши

♻️Эркаклар сони – 88 938 киши

🔴Шаҳарда яшовчилар – 38 867 киши

♻️Қишлоқда яшовчилар – 137 232 киши

🔴Туғилиш сони – 3 907 киши

♻️Ўлимлар сони – 626 киши

🔴Никоҳлар сони – 916 киши

♻️Ажримлар сони – 171 киши

🔴Кўчиб келган – 352 киши

♻️Кўчиб кетган – 248 киши миқдорида қайд этилди

. Аҳолиси, асосан ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 404 киши тўғри келади. Аҳолининг 77.9% дан кўпроғи қишлоқларда истиқомат қилади.== Иқтисодиёти == Хўжалиги, асосан пахта етиштиришга ихтисослашган. Пиллачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик ривожланган. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар майд. 32,5 минг га. Данғара туманидаги жамоа ва шахсий хўжаликларда 13 минг қорамол, 16 минг қўй-эчки, 15 минг парранда боқилади. 6 саноат корхонаси, 10 қурилиш-таъмирлаш ташкилоти, 2 автокорхона, 9 савдо ва тайёрлов шохобчаси, бўрдоқичилик базалари, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари мавжуд. 1997-йилда Сойшилдир тикувчилик фабрикаси, Данғара консерва заводи ишга туширилди. 330 дан ортиқ кичик корхонада турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Данғара туманида 1 жамоа хўжалиги, 5 ширкат мавжуд.

Данғара туманидан Тошкент—Ўш—Қашқар, Қўқон—Хўжанд, Қўқон —Наманган, Қўқон—Жомашуй автомобил йўллари ўтган. 40 га яқин умумий таълим мактаби, 2 коллеж бор. Данғара туманида 6 маданият саройи, 53 кутубхона, 67 соғлиқни сақлаш муассасаси, 6 касалхона мавжуд. 1941-йилдан „Ғалаба“ туман газета чиқади (адади 5496).

Манбалар

  1. ↑ Данғара тумани ҳокими ва ўринбосарлари ҳақида маълумот
  2. ↑ "Данғара тумани" ЎзМЕ. Д-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил