Daniel Defoe
Даниэл Дефоэ (талаффузи: Даниел Дефо) (тахминан 1659—1661 йилларда Лондонда таваллуд топган — 1731-йил 24-апрелда Лондонда вафот этган) Инглиз буюк ёзувчиси ва журналисти. Ўзининг „Робинсон Cрусоэ“ (1719) шоҳ асари билан дунёга машҳур бўлди. Даниэл Дефоэ бу асари билан инглиз романчилигига катта ҳисса қўшган.
| Даниэл Дефоэ | |
|---|---|
|
Даниэл Дефоэ Портрети 17/18 асрлар | |
| Таваллуди | 1659—1661-йиллар |
| Вафоти | 24-феврал, 1731-йил |
| Йўналиш | Наср |
| Жанр | Саргузашт |
| Шоҳ асари | «Робинсон Cрусоэ» (1719) |
Даниэл Дефоэ ёзувчилик билан бирга журналистлик ҳам қилган. У кўплаб асар ёзган: Дефоэнинг қаламига 500 дан ошиқ китоб, памфлет ва сиёсий рисолалар мансубдир[1].
"Лойиҳалар тўғрисида тажрибалар" (1697) памфлетила бир қатор сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни таклиф этган. Кўпгина асарларида тадбиркорлик, ақл-идрок, эътиқод ва сўз эркинлигини ёқлаган, демократия ғояларини илгари сурган ("Хокисор одамнинг тавсияномаси", 1698 ва бошқалар). Д. мақтанчоқ аслзодаларни фош этади ("Аслзода инглиз", 1701). 1702-йилда пинҳоний ном билан "Диссентерлардан қасос олишнинг энг осон йўли" номли памфлетини эълон қилгани учун қамалади. Д.нинг "Робинзон Крузонинг ҳаёти, ажойиб ва ғаройиб саргузаштлари" бу роман меҳнат аниқ инсоний фикр тиришқоқлик ва жасорат мадҳияси бўлиб қолди. (1719) Ушбу романи унга оламшумул шуҳрат келтиради. "Капитан Синглтон" (1720), "Полковник Жак тарихи", "Молл Флендерс" (1722), "Роксана" (1724) саргузашт романлари ҳам қизиқарли тафсилотларга бой. Жаҳон адабиётида "Робинзон Крузо" романига тақлидан жуда кўп асарлар яратилган. Бу роман Йўлдош Шамшаров таржимасида ўзбек тилида бир неча бор нашр этилган.
- ↑ "Даниэл Дефоэ". Миcрософт® Студент 2009 [ДВД]. Редмонд, Вашонгтон: Миcрософт Cорпоратион. 2008.
Манбалар
- Денгиз сайёҳи Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари, Т., 1965.
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |