Daraxt


Дарахт (лотинча: áрбор, юнонча: δένδρον) — ёғочли кўп йиллик ўсимлик. Дарахтлар бўйига қараб 3 гуруҳга: 1) 35 м дан баланд (чинор, терак, қора қайин, қарағай); 2) 25–35 м (қайрағоч, ёнғоқ, оқ қайин, тол, қатранғи); 3) 25 м гача (заранг, четан, шумурт) бўлинади. Мевали дарахтлар ҳам шаклига қараб 3 гуруҳга: 1) шохшаббаси кўп, баланд бўлиб ўсадиган (нок, гилос, ёнғоқ, олманинг айрим навлари); 2) танаси кўримсиз, илдиз бачкиларидан ҳам кўпаядиган бўйи паст (шафтоли, олманинг пакана хиллари, олча ва олхўрининг айрим турлари); 3) биринчи ва иккинчи гуруҳ оралиғидаги ўрта бўйли дарахтлар (олма ва ўрикнинг кўпчилик хиллари ва навлари, нок, олчанинг айрим турлари)га бўлинади.
Дарахтларнинг доим яшил ва баргларини ҳар йили кузда тўкадиган хиллари ҳам бор. Доим яшил дарахт барглари вақт-вақти билан тўкилиб, ўрнига янгиси чиқаверади.
Дарахтлар ёши уларнинг кесилган тўнкасидан ёки ўсиб турган илдиз бўғзидан (пармалаб олинган ўзагигача), ёғочлигидаги йиллик ҳалқалар сонига, шунингдек, дарахтларнинг ташқи белгилари (баргининг ранги, танасининг шакли, пўстлоғининг туси ва тузилиши)га қараб аниқданади.
Масалан, катта ёшдаги игна баргли дарахтлар баргининг ранги очроқ, ўсишдан тўхтаган дарахтнинг шохшаббаси юмалоқ телпак гумбаз шаклида, танасининг пастки қисми ёрилган, қалин, ўлик пўстлоқ тўқималари билан қопланган, баъзан пояси сиртида яшил, сариқ ва бошқа тусли буқоқлар пайдо бўлади. Ёш дарахтлар тик ўсади, шох-шаббаси чўзиқ конуссимон, пўстлоғи силлиқ, ялтироқ, игна баргли дарахтлар барги серсув, тўқ яшил. Дарахтларни ўғитлаш ёки ҳосил беришини тўхтатиш билан ҳаётини узайтириш мумкин. Шафтоли дарахти 15—20, саксовул 50—60, терак 70—80, ток 100, тол 300, хандон писта 350, тут ва ёнғоқ 400, қарағай, шумтол, заранг 700—1000, чинор 1000, эман 2000, шамшод 3000, мамонт дарахти 6000-йил яшайди. Дарахт инсонлар учун жуда катта аҳамиятга эга. Масалан, дарахтлар карбонат ангидрид (CО2)ютиб кислород чиқаради, инсонлар эса кислород ютиб карбонат ангидрид чиқаради. Мана шу тариқа табиат ва инсон ўртасидаги узвий боғлиқлик шаклланади.
Оила ва турлари
Энг кўп дарахт турлари бўлган оилалар ва турлар 2017-йил ҳолатига кўра шулар маълум бўлдики, дарахтларнинг 60065 та турлари мавжуд ва уларнинг энг кўп таксонлари қуйидагилардир[1]:
|
|
Манбалар
- ↑ Беэч Э., Риверс М., Олдфиэлд С. & Смитҳ П. П. ГлобалТреэСеарч: Тҳе фирст cомплете глобал датабасе оф треэ спеcиэс анд cоунтрй дистрибутионс // Жоурнал оф Сустаинабле Форестрй. — 2017. — Вол. 36 — П. 454—489. — ИССН 1054-9811. — ДОИ:10.1080/10549811.2017.1310049.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Викиомборда „Дарахт“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |