Defibrer
Дефибрер (франсузча: „деfi бреур“ — толани майдалаш) — ёғоч массаси ёки селлюлоза олиш учун думалоқ ёки ёрилган ёғочни (уз. 1–3 м, диаметри 8—24 см) айланиб турган жилвир тош ёрдамида қириб ёғоч массаси олиш учун мўлжалланган машина. Даврий ишлайдиган ва узлуксиз ишлайдиган хиллари бўлади. Даврий ишлайдигани гидравлик, магазинли; узлуксиз ишлайдигани винтли, занжирли ва ҳалқали турларга бўлинади. Жилвир тоши кварс-семент ёки керамик тошдан қилинган узлуксиз Д. кенгроқ ишлатилади. Унда тўхтовсиз айланиб турадиган пластинкали занжирлар ёғочни жилвир тошларга қисиб беради, жилвир тошлар ёғочни қириб, ёғоч массасига айлантиради. Д. қоғоз ва картон ишлаб чиқариш корхоналарида қўлланади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |