Dehqon bozori
Деҳқон бозори қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича ихтисослашган бозор. Деҳқон бозорида, асосан, шахсий томорқалар, деҳкрн ва фермер хўжаликлари, ширкат ва жамоа хўжаликлари, шаҳар аҳолисининг ҳовли ва дала ҳовлиларида етиштирилган деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик маҳсулотлари сотилади. Ўзбекистонда Деҳқон бозори шаҳарлар, шаҳарчалар, туман марказлари, йирик гузарларда жойлашган. Баъзи йирик шақарларда ўнлаб Деҳқон бозори фаолият кўрсатади (мас, Тошкент шаҳарда 20 Деҳқон бозори ва уларнинг 50 та шохобчаси бор). 20-аарнинг 30-йилларида деҳқонларни омма-вий равишда к-зларга бирлаштириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосида к-зларнинг кенг иш-тироки натижасида колхоз бозорлари номини олган эди. 80-йиллар охиридан шундай бозорлар "Деҳқон бозори" деб аталадиган бўлди. Ўзбекистонда томорка майдонларининг кенгайиши, деҳқон ва фермер хўжаликларининг ривожланиши Деҳқон бозорининг кўпайиши ва кенгайишига олиб келди, унинг аҳоли таъминотидаги аҳамияти ортди. Республикадаги Деҳқон бозорилари 1996-йилдан Тошкент шаҳар ва вилоятлар "Бозорсавдо" очиқ турдаги аксиядорлик жамиятлари уюшмасига киради. Республикада 149 Деҳқон бозори бор (2001).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |