Delaver
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Делавер — АҚСҲ штати. Мамлакатнинг Атлантика океани соҳилида, Делмарва ярим оролнинг шарқий қисмида жойлашган. Майдони — 5,3 минг км2. Аҳолиси — 796,1 минг киши (2001). Маъмурий маркази — Довер шаҳар. Релефи текисликлардан иборат, ботқоқликлар учрайди. Иқлими денгиз иқлими, дарёлари қисқа ва серсув. Кенг баргли ўрмон бор.
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: Биринчи Штат | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Довер | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Wилмингтон Довер Неwарк | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 49-ўринда 6,447 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 45-ўринда 843,524 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 38-ўринда $54,274 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
1-бўлиб 7 декабр 1787 | ||||
| Вақт | УТC-5 (ЭСТ) | ||||
| Қисқартма | ДЕ [10] | ||||
| Штат гули | Пеач блоссом | ||||
| Штат дарахти | Сcарлет оак | ||||
Делавер— индустриал-аграр штат, хўжалигининг асосини саноат ташкил этади. Айниқса кимё саноати ривожланган (АҚШнинг йирик кимё заводлари шу штатда). Кемасозлик, автомобилсозлик, станоксозлик, резина, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати, юқори сифатли пўлат ишлаб чиқариш, металлсозлик муҳим аҳамиятга эга. Йирик саноат шаҳри ва порти — Уилмингтон. Шаҳар атрофида интенсив қишлоқ хўжалиги (паррандачилик, сут чорвачилиги, сабзавотчилик) ривожланган. Делавер — АҚШнинг илк бор (1776-йилда) ташкил топган штатларидан. Штат ҳудудида европаликлар кўчиб келгунга қадар индейсларнинг делавар қабиласи яшаган. 1664-йилда инглизлар томонидан босиб олинган.[1]
Манбалар
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| АҚШ географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |