Devon
Девон — Шарқ адабиётида шеърий тўплам. Девонда бирор шоир шеърлари қофия ёки радифларига кўра араб алифбоси тартибида (қофияланиб келувчи сўзларнинг охирги ҳарфлари асосида) жойлаштирилади. Шаркда Девон тузиш шоирнинг етуклик белгиси бўлган, шоирлар ўз девонларининг мазмунан ва шаклан ранг-баранг бўлишига эътибор берганлар. Девон тузиш Х—ХИ асрлардан бошланган, унинг шаклланиш даври Шайх Саъдип замонасига тўғри келади. Ўзбек адабиёти тарихида Девон тузиш Лутфий, Саккокий, Атоий, Гадоий каби шоирлар ижоди билан боғлиқ. Алишер Навоий Шарқ адабиёти тарихида мукаммал Девон тартиб берган муаллифлардан. Девон шоирнинг ўзи томонидан, шунингдек, бошқалар томонидан ҳам тузилади. Навоий ғазалларининг илк Девони номаълум котиб томонидан тузилган (1465). Унда ХВ аср адабиётидаги деярли барча шеър шаклларини кўриш мумкин. Кейинроқ Девон тузиш ишига Бобур, Нодира, Огаҳий, Аваз Ўтар ва б. шоирлар ҳам самарали ҳисса қушганлар. Замонавий ўзбек адабиётида Ҳабибий, Собир Абдулла ва б. Девон тузганлар. Уларда ғазаллар ҳозирги ўзбек алифбоси тартибида жойлаштирилган. Шарқ поэзияси таъсирида Европа адабиётида ҳам Девон тузиш тажрибаси бўлган (Гёте, "Ғарбу шарқ девони").
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |