Devzira
Девзира — жайдари арпашолининг гуручи. Д. чўзиқроқ, сирти қобирғали, қобирғалари орасида қизғиш чизиқлари бор, бошқа гуручларга нисбатан йирик, муз ранг (тиниқ), баъзилари қизғиш. Шунга кўра, у оқ ва қизил Д. деб 2 хил номланади. Д. жуда тиғиз ва қаттиқ бўлганидан (палов пиширишда Д. 5—6 марта ювилиб, илиқ сувга 2—3 соат ивитиб қўйилади) ёғни кам шимади, оши хушхўр, тўйимли, пиширганда яна сув кўтариб, жуда кўпайиб кетиш хусусиятига эга. Бундай гуруч тўғрисида маълумотлар тарихий манбаларда учрайди. Илгари Д. олинадиган арпашоли Фарғона водийсида, Тошкент вилоятининг Пискент, Чиноз, Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жомбой туманларида кўп экиларди. Кейинги йилларда шолининг янги, серҳосил навлари етиштирилганлиги муносабати билан арпашоли майдони анча камайиб, асосан Фарғона водийсида хусусий хўжаликларда ва томорқа майдонларида етиштирилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ко'пинча Андижон вилоятида етиштирилади.Хонобод шаҳар ҳудудида Ва Султонобод қишлог'и аҳолиси бу гуручни етиштирилади. Асосан Қорадарё бо'йларида етиштирилади. Энг қизиқ жиҳати Бу гуруч бошқа сувли ҳудудларда о'смайди. Чунки Қорадарёдагина ушбу гуруч учун мос минераллар мавжуд. Туб аҳоли эрталабки То'й ошларини Фақат Шу гуручдан Ош қилишади.