Зиёсферада исми Дилшод ва фамилияси Орипов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Дилшод Орипов (1977.20.7, Тошкент) – юнон-рум кураши бўйича халқаро миқёсдаги спорт устаси (1997), „Ўзбекистон ифтихори“ (2001). Тошкентдаги Республика олимпия ўринбосарлари билим юртини тугатган (1994). Орипов Ўзбекистон (1995—2002), Осиё (1997, Теҳрон) ва жаҳон (2001, Патри) чемпиони. Осиё ўйинларида (2002, Пусан) кумуш медалга сазовор бўлди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида ўқийди (2003)[1].

Дилшод Орипов
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1977-йил 20-июл (1977-07-20) (49 ёш)
Тошкент, ЎзССР
Мукофотлар Oʻzbekiston iftixori
Спорт
Қайси спорт Юнон-рум кураши

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил