Diples
ʻʻʻДиплесʻʻʻ ёки ʻʻʻтиплесʻʻʻ (юнонча: Δίπλες) — юпқа қатламли хамирдан тайёрланган Пелопоннесдан келиб чиққан юнон ширинлиги. Хворост ёки Украина вергунларини ёки ўзбек тўйлари пишириқларини эслатади, фақат диплеслар қуруқ ҳолда эмас, балки сироп ёки асалга шимитиб берилади. Диплес кўпинча тўй ва Янги йил байрамларида дастурхонга тортилади[1].
Тайёрланиши
Хамир учун ун ёки манний крупа ишлатилади, унга тухум ва апелсин шарбати қўшиб қорилади. Хамир узун тасмасимон ёйилиб, қиздирилган ёғда қовурилади, сўнгра шакар ёки асал сиропи шимдирилади[2][3]. Диплеслар турли-туман шаклда бўлиши мумкин, улардан энг кенг тарқалгани капалак, бантик ва спиралсимондир[4].
Диплес пиширишнинг яна бир усулида махсус темир қолипдан фойдаланилади. Бунда диплеслар қолипдан ажрагунича ўсимлик ёғида қовурилади. Сўнг устига сироп қуйиб, майдаланган ёнғоқ ва долчин сепилади[5].
Манбалар
- ↑ ҳттп://www.фатҳертимес.нет/греэкнеwеар.ҳтм
- ↑ ҳттп://тҳурсдайфординнер.cом/2008/12/диплес-тҳиплес-ҳоней-роллс-греэк-дессерт
- ↑ архив нусхаси, 2009-04-29да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-05-10
- ↑ архив нусхаси, 2009-09-04да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-05-10
- ↑ ҳттпс://www.руссианфоод.cом/реcипес/реcипе.пҳп?рид=14241