Dmitriy Chigiryov
Дмитрий Евгеневич Чигирёв (2001-йил 1-апрелда туғилган) – россиялик конкида учувчи, ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси[1]. Ҳозирги конкида учиш бўйича ҳамкори Екатерина Гейниш билан бирга 2025-йилги Қишки Осиё ўйинлари чемпиони, 2024-йилги Скате Cанада Интернатионал мусобақаси кумуш медали ва 2024-йилги Жоҳн Ниcкс халқаро жуфтлик мусобақасининг бронза медали совриндори.
| Дмитрий Чигирёв | |
|---|---|
|
Гейниш ва Чигирёв 2024-йилги Скате Cанада Интернатионал мусобақасида | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Асл исми | Дмитрий Евгеньевич Чигирёв |
| Тўлиқ исми | Дмитрий Евгеневич Чигирёв |
| Иккинчи исми | Дмитрий |
| Давлат |
|
| Таваллуди |
2001-йил 1-апрел Саранск |
| Бўйи | 1.88 м (6 фт 2 ин) |
| Шериги |
Екатерина Гейниш (2022-йилдан) Анастасия Костюк (2021–2022) Екатерина Белова (2018–2021) |
| Мураббийи |
Нина Мозер Владислав Жовнирский Игор Чудин |
| Жамоаси | Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси |
| Учишни бошлаган | 2008 |
Биографияси
Чигирёв 2001-йил 1-апрелда Россиянинг Саранск шаҳрида туғилган. 2023-йилдан 2024-йилгача икки карра жаҳон чемпиони Евгения Медведева билан яқин муносабатда бўлган[2][3][4].
Чигирёв 2008-йилда фигурали учиш билан шуғуллана бошлаган. Дастлаб Саранскдаги фигурали учиш академиясида 2016-йилгача яккалик конкида учувчи сифатида машқ қилган. Кейинроқ жуфтликка ўтишга қарор қилган. Жуфтлик конкида учувчи сифатидаги дастлабки икки йили давомида Надежда Лабазина ва Лина Дреер билан ҳамкорлик қилди[5]. Кейинчалик Москвага кўчиб ўтди ва Артур Дмитриев қўл остида УОР 4 Москва Гомелский академиясида машғулот ўтказди. Екатерина Белова билан бирлгаликда мусобақаларда қатнаша бошлади. Бу жуфтлик 2019-йилги ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионатида тўққизинчи, 2020-йилги ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионатида ўнинчи ва 2020-йилги Россия чемпионатида ўн иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда уч мавсум бирга кураш олиб боришди. 2020-2021-йилги фигурали учиш мавсумидан кейин ажралди. Чигирёв Нина Мозер ва Владислав Жовнирский қўл остида машқ қилиш учун Москвадаги „Воробёвй Гори“ конкида учиш мактабига ўтишга қарор қилди.
2022-йил апрел ойида Мозер ва Жовнирский Чигирёвни Анастасия Костюк билан жуфтлаштирди. Бу жуфтлик 2022-йилги Будапест Тропҳй мусобақасида ўсмирлар ўртасида кумуш медални қўлга киритди. Уларнинг ҳамкорлиги тез орада тугатилди.
2021-2022-йилги фигурали учиш мавсумидан кейин Чигирёв Екатерина Гейниш билан бирга машқ қила бошлади. Гейниш ва Чигирёв 2022-йилги катталар ўртасидаги Россия кубоги Гран-присининг 2 ва 5 босқичларида қатнашишди. Иккала мусобақада ҳам бешинчи ўринни эгаллашди.
2023-йилнинг май ойида жуфтлик Ўзбекистон номидан мусобақаларга қатнашиш қарорини эълон қилишди[6].
Гейниш ва Чигирёв 2024-йилги Жоҳн Ниcкс халқаро жуфтлик мусобақасида бронза медалини қўлга киритди. 2024–2025-йилги Гран-при мусобақаларида қатнашиш учун танланган бу жуфтлик 2024-йилги Скате Cанада Интернатионал мусобақасида қатнашиб, қисқа дастурида тўртинчи ўринни, конкида эркин учиш дастурида иккинчи ўринни қўлга киритди[7]. Бу натижа билан Гейниш ва Чигирёв катталар ўртасидаги Гран-при медалини қўлга киритган Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган биринчи жуфтлик бўлди[8]. Бир ҳафта ўтгач, жуфтлик 2024-йилги Гранд-Прих де Франcе мусобақасида қатнашди. Қисқа дастурда бешинчи ва конкида эркин учиш дастурида еттинчи ўринни эгаллаб, умумий ҳисобда олтинчи ўринга тушиб кетди.
Дастурлар
- ГП – ИСУ Гранд Прих мусобақаси
- CС – ИСУ Чалленгер Сериэс мусобақаси
| Мавсум | Қисқа дастур | Эркин дастур | Эслатма |
|---|---|---|---|
| 2022–23 |
Николай Некрасов (муаллиф) |
Мичел Легранд (муаллиф) |
|
| 2024–25 |
Киёши Ёшида (муаллиф) |
Cонча Буика / Жаcоб Суреда (муаллиф) |
Екатерина Гейниш билан жуфтлик
| Мавсум | 2024—25 |
|---|---|
| ГП Гранд Прих де Франcе | 6 |
| ГП Скате Cанада Интернатионал | 2 |
| CС Жоҳн Ниcкс Паирс Чалленге | 3 |
| Қишки Осиё ўйинлари | 1 |
Манбалар
- ↑ „Руссиан фигуре скатерс интенд то cомпете фор Узбекистан“ (эн-УС). юз.уз (2024-йил 21-май). Қаралди: 2024-йил 28-октябр.
- ↑ Матросова. „Парень Медведевой и дочь Морозова меняют спортивное гражданство. Что происходит?“. Чампионат. Қаралди: 2024-йил 28-октябр.
- ↑ Сыкова. „"Я сейчас девушка свободная": Евгения Медведева объявила о расставании с фигуристом Дмитрием Чигиревым“. Тҳе Воиcе Магазине. Қаралди: 2024-йил 4-ноябр.
- ↑ Несын. „Любимый мужчина фигуристки Евгении Медведевой задумал "побег" в сборную Узбекистана. Дмитрий Чигирев уже подал необходимые для перехода документы“. КП.РУ. Қаралди: 2024-йил 28-октябр.
- ↑ „Екатерина Белова/Дмитрий Чигирев“. Инстаграм. Қаралди: 2024-йил 28-октябр.
- ↑ „Фигуристы Гейниш и Чигирев намерены выступать за Узбекистан“. Тасс. Қаралди: 2024-йил 28-октябр.
- ↑ Слатер, Паула. „Стеллато-Дудек анд Десчампс дефенд Скате Cанада титле“. Голден Скате (2024-йил 27-октябр). Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
- ↑ „Ҳисторй маде! 🇺🇿“. Фаcебоок. Интернатионал Скатинг Унион. Қаралди: 2024-йил 28-октябр.