Dnepr
Днепр ёки Днипро (украинча: Дніпро; беларусча: Дняпро, Днепр[1][2] юн. Борисфен) — Шарқий Европадаги дарё, РФ, Беларус ва Украина худудида. Узунлиги 2201 км. (Европада узунлиги бўйича Идел (Волга) ва Дунайдан кейин 3-ўринда), ҳавзасининг майд. 504 минг км2. Валдай қирларидан бошланиб Қора денгизнинг Днепр лиманига куйилади. Днепрнинг ўнг ва чапдан ирмоғи кўп; йириклари — Друт, Березина, Припят, Сож, Десна, Суда, Псёл, Ворскла, Самара, Рос. Ўрта оқимида днепрнинг водийси кенг (6–18 км), қад. террасалар бор. Қуйи оқимида днепр Қора денгиз бўии пастгекислигидан оқиб ўтади. Қор ва фунт сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 1700 м3/сек. декабрдан март охиригача музлайди. Днепрда куйилиш еридан 1677 км масофада кема қатнайди. Асосий пристанлари ва портлари: Могилёв, Киев, Канев, Черкасси, Кременчуг , Днипро, Запороже, Никопол, Херсон. Днепр сунъий сув системалари орқали Болтиқ денгизи ҳавзасининг дарёлари: Даугава билан Березина системаси, Неман билан Днепр-Неман, Ғарбий Буг билан ДнепрБуг каналлари орқали боғланган. ГЕСлар қурилган.
| Днепр | |
|---|---|
| украинча: Дніпро | |
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 2 201 |
| Майдони | 504 000 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Яна қаранг
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |