Dvigatel
Двигател (ёки юриткич) — бирор турдаги энергияни (масалан, сув, шамол энергиясини) механик энергияга айлантириб берадиган машина[1][2]. Табиий энергетика ресурслари (ёнилғи, сув энергияси, шамол энергияси ва бошқа)ни тўғридан-тўғри механик энергияга айлантирувчи двигател бирламчи двигател деб аталади (масалан, буғ машинаси, буғ турбинаси ва бошқа). Бирламчи двигател ҳосил қилган энергияни бошқа турга ўзгартирувчи двигател иккиламчи двигател деб аталади (масалан, электр ёки пневматик двигател). Табиий энергетика ресурелари турига қараб, иссиқлик, гидравлик (сув), шамол ва бошқа двигателлар бўлади. Иссиқлик двигател ўз навбатида буғ двигатели ва газ двигателига бўлинади. Газ двигател ички ёнув двигатели деб ҳам аталади. Иссиқлик двигател ядро куч қурилмаларининг таркибий элементлари сифатида ишлатилиши мумкин. Двигател стационар (муқим), кўчма ва транспорт хилларига ҳам ажратилади. Стационар двигател бир жойга ўрнатиб ишлатилади. Кучма ва транспорт двигател трактор, автомобил ва самолётларга ўрнатилади. Двигател асосий иш органи ҳаракати тарзига қараб, поршенли, парракли (роторли) ва реактив хилларга бўлинади (қаранг Авиация двигатели, Автомобил двигатели, Реактив двигател).
Марказий Осиё, Миср, Хитой ва Ҳиндистонда қадимда экинлар энг оддий двигател — чархпадаклар ёрдамида суғорилган. ХВИИИ аср охирида Англия саноатида бошланган юксалиш машина техникасининг ривожланишига сабаб бўлди. Англияда 1784-йилда Ж. Уатт ишлаб чиққан иссиқлик двигатели сув насосларида кенг қўлланила бошлади. И. И. Ползунов 1763-йилда дунёда биринчи буғ ма-шинасини ихтиро қилди. Биринчи ички ёнув двигатели лойиҳаси 1879-йилда тузилди. Германияда 1885-йилда ихтирочилар Даймлер ва Бенс бензин билан ишлайдиган ихчам ички ёнув двигателини қурди. 1893-йилда немис олими Р. Дизел янги принсипда ишлайдиган двигателни (дизелни) яратди. 1911-йилда рус ихтирочиси Й. В. Мамин 18 ва 33 кВтли двигателни тракторга ўрнатди. 1888—89-йилларда рус олими М. О. Доливо-Доброволский 3 фазали асинхрон электр машинасини ясади.
ХХ аср 1-ярмида иссиқлик двигателининг янги тури 3 — газ турбинали двигател яратилди. У авиацияда энг кенг тарқалган (авиацияда улар турбореактив двигателлар деб аталади). Газ-турбинали двигателлардан иссиқлик электр стяларида электр генераторларини ҳаракатлантиришда газ-турбовозлар, оғир кж автомобиллари ва бошқа транспорт воситаларида, кемалар, катерлар ва сув ости кемаларида тортувчи двигателлар сифатида фойдаланилади. Рус олими К. Э. Сиолковский дунёда биринчи бўлиб ракета двигателларининг асосий элементларини баён қилди. Ракета двигателлари реактив двигателнинг бир тури ҳисобланади. Ҳавореактив двигателлари да ёниш камерасига ёнилғидан ташқари ҳаво ҳам берилади. Шу боис улардан фақат атмосферанинг зич қатламларида учишдагина фойдаланиш мумкин. Ракета двигателлари га ҳаво шарт эмас (ёнилғининг барча аралашмалари буларнинг ўзида мавжуд), улар ҳавосиз бўшлиқ, яъни коинотда бемалол ишлай олади. Ушбу двигателлар асосан жанговар ракеталарга ҳамда космик кемаларнмт ракета элтувчиларига ўрнатилади. Юлий Гагарин бошқарган биринчи „Восток“ космик кемаси двигателининг қуввати 14 миллион кВт (20 миллион о. к.) эди. Буғ турбалари йирик электр стансияларининг асосий двигатели бўлиб қолди. Масалан, Тошкент ГРЕС ида ҳар қайсисининг қуввати 165,000 кВт дан бўлган буғ турбиналари, Сирдарё ГРЕСида эса 300,000 кВтли буғ турбиналари ишлаб турибди.
Манбалар
- ↑ „Мотор“. Диcтионарй.референcе.cом. — „а персон ор тҳинг тҳат импарц мотион, эсп. а cонтриванcе, ас а стеам энгине, тҳат реcеивес анд модифиэс энергй фром соме соурcе ин ордер то усе ит ин дривинг мачинерй.“. 2008-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 9-май.
- ↑ Диcтионарй.cом: (Wорлд ҳеритаге) ( ат Арчиве-Ит сайтида 2008-04-07 санасида архивланган) "3. анй девиcе тҳат cонверц анотҳер форм оф энергй инто мечаниcал энергй со ас то продуcе мотион"
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |