Egey
Эгей — юнон мифологиясида Афина подшоси. Унинг ўғли Тесей Минотавр (ярим буқа, ярим инсон шаклидаги махлуқ)ни ўлдириб, шу билан Афинани подшо Миносга тўлайдиган шармандали товондан халос қилиш мақсадида Крит о.га йўл олган. Эгейнинг у билан келишувига кўра, Минотавр билан бўладиган жангда Тесей ғолиб чиқса, унинг кемасидаги қора елканлар оқ елканларга алмаштирилиши лозим бўлган. Бироқ Тесей Минотавр устидан ғолиб чиққач, елканларни алмаштиришни ёдидан чиқариб қўйган; Эгей қора елканли кемани кўргач, қирғоқсаги қоядан ўзини денгизга ташлаган. Шундан бери денгиз Эгей денгизи деб ном олган (юнонлар денгиз номини шундай изоҳлаб келишган).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |