Ekin maydoni
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (май 2026) |
Экин майдони — қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд бўлган ҳайдалма ерлар. Умумий Экин майдони (кўп йиллик боғлар, токзорлар, ўрмонлардан ташқари барча қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд бўлган ерлар), айрим қишлоқ хўжалиги экинлари Экин майдони (пахта, шоли, картошка, каноп, тамаки ва б), экин гуруҳлари Экин майдони (баҳори ва кузги дон, техника, сабзавотполиз экинлари ва бошқалар)га бўлинади. Ўзбекистонда барча экин майдони (минг га) —3785,1 шундан дон экинлари 1789,0 (бошоқли дон экинлари 1618,6, шу жумладан, буғдой 1507,2), техника экинлари 1442,8 (ғўза 1392,7), картошка 49,1, сабзавот 145,3, озуқабоп полиз экинлари 41,1 емхашак экинлари 315,5 (2003).
Қишлоқ хўжалигини самарали юритишда Экин майдонига турли экинларни муайян нисбатларда экиш —Экин майдони таркиби муҳим аҳамиятга эга. Хўжаликлар, туманлар, вилоятлар ва мамлакат бўйича Экин майдонининг асосий экин билан бандлиги ихтисослашув ва алмашлаб экиш негизини ташкил этади. Мас, 1988-йилда Ўзбекистонда Экин майдонининг 70% ғўза, 3,8% дон экинлари, 5,8 % маккажўхори, 4,2% сабзавотполиз экинлари ва картошка, 16,2% беда билан банд бўлган. 2003-йилда эса дон экинлари 47,3%, шу жумладан, буғдой 39,8%, техника экинлари 38,1, шу жумладан, ғўза 36,8%, картошка 1,3%, сабзавот ва полиз экинлари 4,9, емхашак экинлари 8,3% дан иборат бўдди.
Экинлар гуруҳлари ёки турлари, мас, ғалла, сабзавот, ғўза Экин майдонини аниқ ҳисоблаш қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ҳажмини тўғри аниқлашга имкон беради (қарангЯлпи ҳосил).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |