El Salvador
Эл Салвадор Республикаси Репúблиcа де Эл Салвадор
| |
|---|---|
|
Шиор: Диос, Униóн, Либертад (Испанча: Ҳудо, Иттифоқ, Озодлик) | |
|
Мадҳия: Ҳимно Наcионал де Эл Салвадор Эл Салвадор Давлат Мадҳияси Файл:Эл Салвадор Натионал Антҳем.огг | |
|
| |
| Пойтахт | Сан Салвадор |
| Расмий тил(лар) | Испанча |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Мауриcио Фунес | |
| Мустақиллик (Испаниядан) | |
• Сана |
15-сентабр 1821 |
| Майдон | |
• Бутун |
21,040 км2 (152-ўрин) |
• Сув (%) |
2.5 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
6,704,932 (99-ўрин) |
| • Зичлик | 318/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$34,150 мил. (91-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$5,093 |
| Пул бирлиги | АҚШ Доллар (УСД) |
| Вақт минтақаси | УТC−6 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC−6 |
| Қисқартма | ЭС |
| Телефон префикси | 503 |
| Интернет домени | .св |
|
| |
Салвадор (Салвадор), Эл-Салвадор Республикаси (исп. Репúблиcа де Эл Салвадор) – Марказий Америкада, Тинч океани соҳилида жойлашган давлат. Майдони 21,4 минг км2. Аҳолиси 6,9 млн. киши (2009). Пойтахти – Сан-Салвадор шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 14 департамент (департаменто)ра бўлинган.
Давлат тузуми
Салвадор – республика. Амалдаги конституцияси 1983-йил декабрда қабул қилинган, унга 1991-йил тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи – президент, у умумий тўғри овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади ва навбатдаги муддатга қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмас. Қонун чиқарувчи органи – Қонун чиқарувчи мажлис (бир палатали парламент). Ижрочи ҳокимиятни президент ва у тайинлайдиган вазирлар амалга оширади.
Табиати
Салвадор тоғли мамлакат, унинг катта қисмини 600–700 м баландликдаги вулқон тоғлари эгаллайди (энг баланд жойи СантаАна вулқони, 2381 м). Жанубида Тинч океан соҳили бўйлаб 10–30 км кенгликдаги пасттекислик чўзилган. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Олтин, кумуш, рух, қўрғошин, мис ва темир руда, оҳактош, гипс, олтингугурт, туз конлари бор. Иқлими тропик, пассатли. Ўртача ойлик температура Сан Салвадор шаҳрида 21—22 °C. Йиллик ёғин 1500–1800 мм, шимолда 2500 мм, тектоник ботиқда 600–700 мм. Қисқа, жўшқин дарё, вулканли кўллар кўп. Асосий дарёси – Лемпа. Асосан, жигаррангқизил ферралитлашган тупроқлар тарқалган. Табиий тропик ўсимликлари деярли йўқ қилиб юборилган, тоғларда қарағай ва эман ўрмонлари сақланган, иккиламчи саванна майдонлари бор. Қушлар, судралиб юрувчилар ва ҳашаротлар кўп. Монтекристо, Эл Импосибле миллий боғлари бор.
Аҳолиси
Аҳолиси, асосан, салвадорликлар; уларнинг кўпчилиги испан-индейс метислари. Расмий тил – испан тили. Диндорлари, асосан, католиклар. Аҳолининг 55% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари – Сан-Салвадор, Санта-Ана, Сан-Мигел.
Тарихи
ВИИ асргача Салвадор ҳудудида индейсларнинг майя, нахуа қабилалари яшаган. ХВИ асрда мамлакат ғарби ва марказини индейсларнинг пипил, шарқини эса ленка қабилалари эгаллаган. 1524-йилдан 1821-йилгача Испания мустамлакаси. 1560-йилдан Гватемала генерал капитанлиги таркибида бўлган. Америкадаги испан мустамлакаларининг 1810—1826 йиллардаги мустақиллик учун уруши давомида 1821-йил мустақилликка эришди. 1823—1839 йилларда Марказий Америка Қўшма провинсиялари таркибида, 1841-йилдан мустақил давлат. Мамлакатда ўтказилган ислоҳотлар натижасида иқтисодиёт ривожланиб, ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида саноат корхоналари барпо этила бошлади. Биринчи жаҳон уруши арафасида дастлабки ишчи ташкилотлари, касаба уюшмалари вужудга келди. 1931-йил мамлакатда давлат тўнтариши бўлиб, террорчи диктатура ўрнатилди ва у 1932-йил А. Фарабундо Марти бошчилигидаги қўзғолонни бостирди. Салвадор иккинчи жаҳон уруши вақтида 1941-йилдан фашизмга қарши коалицияга қўшилди. 1944-йилги ялпи иш ташлаш натижасида диктатура ағдариб ташланди. 1969-йил Салвадор ҳукмрон доиралари Гондурасга қарши уруш бошлади. 5 кун давом этган уруш мамлакат иқтисодиётига путур етказди. Бир неча йил мобайнида Салвадорда сиёсий беқарорлик ҳукм сурди, 1979-йил ҳокимиятни қўлга олган ҳарбий хунта халқни қирғин қилиш сиёсатини ўтказди. 3 йил давомида 40 мингдан кўпроқ киши ўлдирилди, 100 мингдан ортиқ киши ватанни тарк этди. 1980-йил Фарабундо Марти номидаги миллий озодлик фронти ташкил этилди. 1980—1992-йилларда хунтага қарши фуқаролар урушида 75 мингга яқин киши қурбон бўдди, 1 миллионга яқин киши қочоққа айланди. Ниҳоят, 1991-йил январда сулҳ шартномаси тузилиб, демократик ривожланиш йўлига ўтилди. 1994-йил умумий сайлов ўтказилди, унда барча сиёсий партиялар иштирок этди. Салвадор – 1945-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 15-сентйсбр – Мустақиллик куни (1821).
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Миллатчи республикачилар иттифоқи, 1981-йил тузилган; Миллий яраш партияси, 1961-йил ташкил этилган; Салвадор халқ партияси, 1966-йил асос солинган; Фарабундо Марти номидаги миллий озодлик фронти, Сиёсий партия сифатида 1992-йил рўйхатга олинган; Христиандемократик партия, 1960-йил тузилган. Касаба уюшмалари умумий конфедерацияси, 1958-йил ташкил этилган; Умумий меҳнат конфедерацияси, 1983-йил тузилган; Салвадор унитар касаба уюшма федерацияси, 1965-йил асос солинган.
Хўжалиги
Салвадор – аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги улуши 15%, саноатнинг улуши 24%, хизмат кўрсатиш соҳаси 61%. Аҳолининг аксарияти қишлоқ хўжалигида банд. Йирик товар хўжаликлари билан бир қаторда майда деҳқон хўжаликлари ҳам бор. Деҳқонларнинг кўпчилиги ерсиз. Қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг 50% да деҳқончилик қилинади. Асосий экспорт экинлари: кофе (дунёда 6-ўрин), пахта, шакарқамиш; озиқ-овқат экинларидан маккажўхори, оқ жўхори, ловия, шоли, сабзавот, мевалар; техника экинларидан хеникен, кунжут, индиго, тамаки етиштирилади. Чорвачилиги заиф. Қорамол, чўчқа боқилади, балиқ овланади. Ўрмонларда ёғоч тайёрланади, балзам олинади.
Саноати
Саноати суст ривожланган. Оз миқдорда олтин ва кумуш, қўрғошин, рух ва мис рудалари, оҳактош, гипс қазиб олинади. Ишлаб чиқариш саноати кофе, қандшакар, шоли оклаш, ун, ёғ, вино, тўқувчилик, кўнпоябзал, ёғочсозлик, ойна корхоналаридан иборат. Нефт ҳайдаш, металлургия, машинасозлик (автойиғув), кимё, семент, селлюлоза заводларининг айримлари четдан келтирилган хом ашё ва чала тайёр маҳсулотлар асосида ишлайди.
Кимё, фармацевтика, нефтни қайта ишлаш, ёғочсозлик, металлургия саноати ривожланмоқда. Халқ ҳунармандчилиги (қўлда қалпоқ, сават тўқиш ва б.) ривожланган. Йилига ўртача 3,3 млрд. кВцоат электр энергияси, асосан, ГЕС ларда ҳосил қилинди. Темир йўл узунлиги – 562 км, автомобил йўллари – 12,3 минг км. Панамерика катта йўли С. орқали ўтади. Асосий денгиз портлари: Акахутла, ЛаУнон, ЛаЛибертад. СанСалвадор яқинида Илапонга халқаро аэропорти бор. С. четга кофе, қанд хом ашёси, пахта, кимёвий маҳсулотлар чиқаради, четдан машинаускуналар, кенг истеъмол моллари, ёқилғи ва мойлаш материаллари олади. АҚСҲ, Марказий Америка мамлакатлари, ГФР, Япония билан савдо қилади. Пул бирлиги – Салвадор колони.
== Тиббий хизмати, маорифи ва илмий-маърифий муассасалари == Касалхоналарнинг кўпи давлат қарамоғида. Врачлар ЭлСалвадор университетининг тиббиёт факултетида тайёрланади. Умумий таълим мактаблари 11 йиллик бўлиб, у 9 йиллик бошланғич ва 2 йиллик ўрта мактабдан иборат. Ўрта мактаб ўқувчиларининг ярми хусусий ўқув юртларида таълим олади. Бошланғич мактаб ўқитувчиларини нормал мактаблар, ўрта мактаб ўқитувчиларини ўқитувчилар тайёрлаш коллежлари ва университетларнинг педагогика бўлимлари тайёрлайди. Индустриал ва қишлоқ хўжалиги билим юртлари ҳунартехника таълими беради. СанСалвадорда 3 та университет, 4 коллеж ва б. олий ўқув юртлари бор. Илмий муассасалари: С. Фанлар академияси, С. тарихи академияси (1925), ядро энергияси комиссияси, геотехника тадқиқотлари маркази ва б. Миллий кутубхона (1870), Миллий музей (1883), ҳайвонот боғи ва ботаника боғи мавжуд.
== Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви == Асосий газ. ва журналлари: „Венсеремос“ („Ғалаба бизники“, кундалик газ., 1981-йилдан), „Диарио де ой“ („Бугунги газета“, кундалик газ., 1936-йилдан), „Унидад обрера“ („Ишчилар бирлиги“, газ.), „Диарио офисиал“ („Расмий газ.“, кундалик газ., 1875-йилдан), „Култура“ („Маданият“, ҳар чоракда чиқадиган журнал), „Милитанте“ („Фаол“, ҳафтанома). Миллий ахборот агентлиги йўқ. С. радиостялари уюшмасига 1965-йилда асос солинган. 64 тижорат радиостяси бор, телекўрсатувлар 1956-йилдан бошланган, тижорат асосида ишлайди.
Адабиёти
Майякиче индейсларининг қадимги ёзувлари ҳали ўрганилмаган. Салвадор мустақилликка эришгандан кейин испан тилида миллий адабиёт яратилди. ХИХ аср ўрталарида романтик шеърият ривожлана бошлади (М. Алварес Кастро, Э. Оёс, И. Руис Араухо, миллий мадҳия муаллифи Х. Х. Каняс). Кейинчалик модернизм йўналишидаги шоирлар Р. Дарио ва Ф. Гавидиа шеърлари машҳур бўлди. ХХ аср бошларида яратилган насрий асарларда маиший турмуш акс эттирилди (Э. Алварадо, А. Амброжи ва б.), бу давр шеърияти шаклбозлик ва декадентлик йўлига кириб кетди. С. Саласар Арруэнинг ҳикоя ва романларида халқ ва аввало индейслар ҳаёти ҳаққоний тасвирланди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин М. А. Эспинонинг „Одамлар ва ўлим“, К. А. Кастронинг „Ҳақиқий эртаклар“, Ф. Мачон Виланованинг „Қизил тўлқин“ романлари салмоқли асарлардир. Р. Далтон Гарсиа, Р. Армихо, М. де Селва ва б.нинг шеърияти ижтимоий мавзуни ривожлантирди.
Меъморлиги ва санъати
Қадимдан Мексика, Гватемала, Гондурас, Никарагуа ва КостаРика маданияти билан муштарак. Мустамлака даврида бир қаватли уйлар, ёғоч ўймакорлиги билан безатилган пастқам черковлар қурилди. 1940-йилларохирида С. шаҳарларида замонавий бинолар (банк, меҳмонхона, идоралар) барпо этила бошлади (меъморлар А. Сол, Е де Сола ва б.). Тасвирий санъати ХХ асрдан Европа ва Мексика санъати таъсирида ривожлана бошлади. С. Саларруэ, Х. Мехиа Видес, Н. Канкура, Р. Элас Реес, Х. Диас, К. А. Каняс каби рассомлар, В. Эстрада, Н. Ночес Авендано, Х. Агилар Гусман каби ҳайкалтарошлар машҳур. Халқ санъати турларидан керамика, тошбақа косаси ва поядан безак ашёлар, идишлар ясаш ривож топган.
Оммавий санъат турларидан байлес ёки серейтес ашула ва рақслар ривожланган. Халқ мусиқа асбоблари – гитара, маримба (ксилофоннинг бир тури), флейта, зарбли асбоблардан уеуетл, тестонааустле ва б. 1980-йилда суратга олинган „Салвадор – халқ ғалаба қозонади!“ ҳужжатли филми миллий кино санъати юзага келганидан дарак берди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |