Elba
| Элба | |
|---|---|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Элба, Лаба — Европадаги дарё, Чехия ва Германия ҳудудларидан оқади. Узунлиги 1165 км, ҳавзасининг майдони 154,8 минг км². Крконоше тоғларининг жануби-ғарбий ён бағирларидан бошланади. Юқори оқимида 70 м баландликдаги Элба шаршарасини ҳосил қилади. Рудали тоғлар ва Саксония (Швейсария) тоғ тизмаларидаги даралардан, Майсен шаҳридан қуйироқда Ўрта Европа текислиги бўйлаб ботқоқ ва кўллар ҳос,ил қилиб кенг водийдан оқади. Қирғоқларида тошқинга қарши дамбалар қурилган. Дарё кенглиги Дрезден шаҳри яқинида 100–150 м дан Гамбург шаҳрида 300–500 м гача етади. Эстуарий ҳосил қилиб Шимолий денгизга қуйилади. Асосий ирмоқлари: Йизера, Хафел, Влтава, Заале. Ўртача сув сарфи 920 м³/сек., баҳор ойларида тошади. Қуйилиш еридан 950 км масофада кема қатнайди, Гамбург шаҳригача денгиз кемалари ҳам кира олади. Каналлар орқали Везер, Эмс, Рейн ва Одра дарёлари, Кил канали орқали Болтиқ денгизи билан боғланган. Э. бўйида Усти, Дрезден, Магдебург шаҳрилари, қуйилиш ерида Гамбург порт шаҳри жойлашган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |