Emba
Qiyofa
| Эмба | |
|---|---|
| |
| Давлат | |
Эмба (қозоқча: Жем) — Қозоғистоннинг Оқтўба ва Атеров вилоятларидаги дарё. Мугожар тоғларидан бошланиб, Каспий денгизига қуйилади. Узунлиги 712 км, қавзаеининг майдони 40,4 минг км². Э., асосан, қор сувларидан тўйинади. Март охири — апрел бошларида серсув, бошқа вақтларда эса суви жуда камайиб кетади. Фақат кузги ёмғирлар вақтида бир оз суви кўпайиши мумкин. Ўртача йиллик сув сарфи (Оролтўбе овули ёнида) 17,5 м³/сек. Сув озлигидан айрим қурғоқчил йилларда Э.нинг этак қисми қуриб қолади. Э. ноябр охиридан март охирларигача музлаб ётади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |