Зиёсферада исми Эркин ва фамилияси Рўзиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Эркин Махмудович Рўзиев (туғ.1947-йил, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР — 2020-йил 22-август) — ўзбек муҳандиси ва давлат арбоби, Тошкент вилояти ҳокими (1995-йил 9-январ — 1998-йил 9-ноябр), Самарқанд вилояти ҳокими (1992-йил 9-ноябр — 2001-йил 11-сентябр), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг И чақириқ депутати (1998-2000-йиллар феврал).

Эркин Рўзиев
 Тошкент вилояти ҳокими
Мансаб даври
1995-йил – 1998-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Мирзамурод Икромов
Вориси Шавкат Мирзиёев
 Самарқанд вилояти ҳокими
Мансаб даври
1998-йил – 2001-йилгача
Ўтмишдоши Алишер Мардиев
Вориси Шавкат Мирзиёев

Биографияси

Эркин Рўзиев 1947-йил Тошкент вилоятида тугиълган. Рўзиев Тошкент Олий партия мактабини ва Тошкент Иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Мартаба

Меҳнат фаолиятини 1964-йилда автобазада токарликдан бошлаган. Сўнгра “Бекободгаз” трестида чилангар, мартен сехида ишчи, пўлат эритувчи ёрдамчиси ва Ўзбекистон металлургия комбинатида муҳандис бўлиб ишлаган. Беш йил давомида у партия ишига раҳбарлик қилди[1].

1990-йилда халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши раиси, сўнг Тошкент вилояти ижроия қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган. 1991-1992-йилларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши биринчи котиби , сўнгра Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат назорати қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бўлими мудири лавозимларида ишлаган. 1992-йил октябр ойида Бекобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди. 1993-йил 9-декабрда эса Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди[2].

1995-йил 9-январда Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди[3]. 1998-йил 9-ноябрдан 2001-йил 11-сентябргача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.

1998-йил феврал ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1-чақириқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати этиб сайланган[4].

Эркин Рўзиев 2020-йил 22-августда вафот этди.

Манбалар

  1. ↑ „Выпуск № 143 (9957) | Ташкентская правда“. пресс.натлиб.уз. 2021-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-ноябр.
  2. ↑ Хоким Ташкентской области. Ташкентская правда (11 января 1995).
  3. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан «О назначении Э. М. Рузива хокимом Ташкентской области» // Народное слово : газета. — 1995. — 10 января (вып. 1017, № 7). — С. 2.
  4. ↑ „РУЗИЕВ Эркин Махмудович | ЦентрАзия“. cентрасиа.орг. Қаралди: 2021-йил 19-апрел.