Зиёсферада исми Эркин ва фамилияси Шайхов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Эркин Турдиевич Шайхов (1927.13.11, Тошкент – 2009.3.7, Тошкент) – иқтисодчи олим, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги Фанлар академияси академиги (1991), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990), профессор (1977). Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тугатган (1948). 1949—1960-йилларда комсомол ва партия ишларида ишлаган. Тошкент вилоят ижроия қўмитаси раиси (1962—1971), Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири (1971—1975), Тошкент қишлоқ хўжалиги институти (1991-йилдан Тошкент аграр университети) ректори (1975—1995), айни пайтда шу институт қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти кафедраси мудири, 1995-йилдан маслаҳатчи-профессор[1].

Эркин Турдиевич Шайхов
 10-Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги вазири
Мансаб даври
1971-йил – 1975-йил
Ҳукумат бошлиғи Нармахонмади Худойбердиев
Ўтмишдоши Нармахонмади Худойбердиев
Тошкент вилоят ижроия қўмитаси раиси
Мансаб даври
1962-йил – 1971-йил
Ҳукумат бошлиғи Раҳмонқул Қурбонов
Ўтмишдоши А’зам Хўжаев
Вориси Салоҳиддин Асамов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 13-ноябр 1927-йил
Тошкент, ЎзССР
Вафоти 3-июл 2009-йил(2009-07-03)
(81 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Сиёсий партияси ВКП (б)/КПСС
Турмуш ўртоғи Хотима Шайхова
Болалари Холида Шайхова
Илҳом Шайхов
Алишер Шайхов
Бахтиёр Шайхов
Таълим Тошкент қишлоқ хўжалиги институти (1948)
Касби иқтисодчи олим
Илмий унвони Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги Фанлар академияси академиги
Мукофотлари
Xalqlar doʻstligi ordeni
«Mehnatda jasorat ko’rsatgani uchun (Harbiy jasorati uchun) yubiley medali. Vladimir Ilich Lenin tavalludining 100 yilligi munosabati bilan ta’sis etilgan»

Илмий ишлари қишлоқ хўжалиги тармоқлари иқтисодиёти, таннарх, ишлаб чиқариш рентабеллиги, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида аграр саноат мажмуини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган. Қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари учун дарслик, ўқув қўлланмалари муаллифи[1].

Асарлари

  • Пахтачилик иқтисодиёти ва уни ташкил этиш, Т., 1980; Пахтачилик, 2нашри, Т., 1990 (ҳаммуаллифликда).

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Эркин Шайхов“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 11-жилд (Қизилқумит — Ҳўрмуз). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2005 — 608-бет.