Зиёсферада исми Эркин ва фамилияси Турдимов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич (Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич; 1969-йил 10-июл, Самарқанд вилояти Қўшработ тумани) — ўзбекистонлик иқтисодчи ва давлат арбоби. 2025-йилдан Сирдарё вилояти ҳокими. 2008-йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси[1].

Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич
Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич
Сирдарё вилояти ҳокими
Мансаб даври
2025-йил 22-январдан – ҳозиргача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Акмалжон Маҳмудалиев
Самарқанд вилояти ҳокими
Мансаб даври
2018-йил 11-июл – 2024-йил 28-ноябр
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Туробжон Жўраев
Вориси Адиз Бобоев
Сурхондарё вилояти ҳокими
Мансаб даври
2016-йил 20-декабр – 2018-йил 11-июлгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Тожимурод Мамараимов
Вориси Баҳодир Пўлатов
Навоий вилояти ҳокими
Мансаб даври
2008-йил 12-декабр – 2016-йил 20-декабргача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Баҳриддин Рўзиев
Вориси Қобул Турсунов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1969-йил 10-июл (1969-07-10) (57 ёш)
Қўшработ тумани, Самарқанд вилояти, ЎзССР
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Ҳаёти

Таълим

1991-йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

1991—1995-йилларда „Ўзсаноатқурилишбанк“нинг Сирдарё филиалида бўлим мутахассиси, „Ўзсаноатқурилишбанк“нинг Зарафшон бўлими пул муомаласи бўлимида бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари, Зарафшон бўлими бошқарувчиси, 1995—1996-йилларда Зарафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, 1996—2000-йилларда Ўзбекистон Миллий банки Навоий бўлими бошқарувчиси, 2000—2008-йилларда Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими, 2008-йилда — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, 2008-йилдан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси[2]. Эркинжон Турдимов 2008—2016-йилларда Навоий вилояти ҳокими[3][4], 2009—2016-йилларда халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати, 2016—2018-йилларда Сурхондарё вилояти ҳокими[5], 2018—2024-йилларда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасида ишлаган[6]. 2025-йил январ ойидан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда[7].

Оммавий чиқишлари

Эркинжон Турдимов вақти-вақти билан ОАВ назарига тушиб туради. Жумладан, 2018-йилда сохта ҳисобот берган раҳбарларни жазолашни таклиф қилиши[8].

Барча жамоада қоровул, фаррош, ҳайдовчи ва бошқа техник ходимлар штатлари бор. Гарчи хизмати муҳим бўлса-да, уларга э’тибор етарли эмас. Маоши жуда кам бўлгани учун бу касб эгалари идорага номигагина келиб кетади, сидқидилдан ишламайди. Кўп жамоаларда уларнинг муносиб шароитда ишлаши, дам олиши учун имконият яратилмаган, иш қуроллари, махсус кийим учун маблағ ажратилмайди. Бундай тоифадаги кишилар байрамлар муносабати билан рағбатлантиришда ҳам эсдан чиқиб қолади. Ташкилотлар раҳбарлари, касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари бу масалаларга йил бошида алоҳида э’тибор қаратиб, жиддий ўйлаб кўрсалар мақсадга мувофиқ бўларди

— Эркинжон Турдимов, [9]

2019-йилда Турдимов қурилишдаги пинҳона келишувлар коррупсияга йўл очганлиги ҳақида ҳам гапириб ўтган[10]. 2020-йилда Самарқанд вилоятида соғлом турмуш тарзи тарғиботи доирасида вилоятдаги барча раҳбарларни 10 кун давомида ишга пиёда қатнашга чақируви ҳам муҳокамалар келтириб чиқарган эди[11].

Мукофотлари

2011-йилда Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган[12].

Эркинжон Турдимов Афғонистон вазирлиги медали билан тақдирланган. Медални Афғонистон Ислом Республикаси Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Муҳаммад Қосим Ҳалимий топширган[13].

2024-йил 24-августда Фидокорона хизматлари учун ордени билан мукофотланган[14].

Манбалар

  1. ↑ Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси таркиби тўғрисида
  2. ↑ ҳттп://сенат.гов.уз/ру/сенаторс/виэw/28[сайт ишламайди]
  3. ↑ ҳттпс://лех.уз/доcс/2624289[сайт ишламайди]
  4. ↑ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 15 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
  5. ↑ Сенат, 2016-12-16да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-02-27
  6. ↑ „Самарқанд вилояти ҳокими ишдан олинган, унинг ўрнини Эркинжон Турдимов эгаллайди“. 2023-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-июл.
  7. ↑ „Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди“. кун.уз (2025-йил 22-январ). 2025-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 23-январ.
  8. ↑ „Эркинжон Турдимов сохта ҳисобот берган раҳбарларни жазолашни тавсия қилди“ (2022-йил 2-август). Қаралди: 22-август 2022-йил.
  9. ↑ ҳттп://м.хабар.уз/уз/жамият/эркинжон-турдимов-қоровул-фаррош-ҳайдовчи
  10. ↑ „Эркинжон Турдимов: «Қурилишдаги пинҳона келишувлар коррупсияга йўл очган»“. Қаралди: 22-август 2022-йил.
  11. ↑ „Эркинжон Турдимов: «Ўн кун ишга пиёда қатнайман»“. Қаралди: 22-август 2022-йил.
  12. ↑ „ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 15 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ДАВЛАТ ХИЗМАТCҲИЛАРИ ҲАМДА ИСҲЛАБ CҲИҚАРИСҲ ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАЛАР ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАСҲ ТЎҒРИСИДА“. www.лех.уз. Қаралди: 22-август 2022-йил.
  13. ↑ „Самарқанд вилояти ҳокими Афғонистон вазирлиги медали билан тақдирланди“. Бугун.уз. 2021-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-03-2021.
  14. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.

Ҳаволалар